Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Кўчмас мулк бозори янада шаффофлашади

12.06.2020

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасининг ягона электрон мультилистинг тизимини яратиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Лойиҳа бозор нархларини шакллантиришнинг очиқ-ошкоралигини ҳамда республика ҳудудида реал вақт режимида сотиладиган барча кўчмас мулк ҳақида ишончли маълумотлар олишни, шунингдек реэлторлик фаолиятини такомиллаштириш ва янада ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган.

 

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:

  • 2020 йил 1 декабрга қадар Риэлторлик фаолиятининг ягона электрон мультилистинг тизимини (кейинги ўринларда – ЯЭМТ) яратиш ва ишга тушириш;
  • ЯЭМТни ишлаб чиқиш юзасидан давлат буюртмачиси ҳисобланган Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Миллий мультилистинг тизими» ДУК тузилмаси электрон хизматлар миллий тизимида ЯЭМТ интеграциялашувини, унинг бевосита бошқарувини ва узлуксиз хизмат кўрсатилишини таъминлайди.

 

Республика ҳудудида фаолият юритадиган реэлторлик ташкилотлари ЯЭМТ ишга туширилганидан кейин бир ой мобайнида унга уланишлари лозим. Акс ҳолда уларнинг фаолияти ноқонуний ҳисобланади.

 

Лойиҳа 2 та ҳужжатни ўз ичига олади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Ягона электрон мультилистинг тизимини яратиш тартиби ва ташкилий асослари тўғрисидаги низом, унда ЯЭМТни яратиш мақсади ва принциплари, уни яратиш, фаолиятини бошқариш ва иш сифати кўрсаткичларини бошқариш тартиби белгиланган.

 

Низомга мувофиқ  ЯЭМТ бу кўчмас мулк бозорида мавжуд ахборотларни тўплаш, сақлаш, излаш, қайта ишлаш ва фойдаланишга имкон берадиган ахборот ресурслари, ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий-аппарат воситалари ва алоқа воситаларини ташкиллаштирилган ҳолда тартибга солинган жамламасидир.

 

ЯЭМТда фақат тизимда рўйхатдан ўтказилган унинг операторлари – кўчмас мулк бозорининг профессионал иштирокчилари (риэлторлик ташкилотлари) фаолият юритиши мумкин.

 

ЯЭМТ фаолиятини тартибга солиш учун «Миллий мультилистинг тизими» ДУКда кузатув кенгаши шакллантирилади, ушбу кенгаш таркиби Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан сайланади ва тасдиқланади.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Ягона электрон мультилистинг тизимига уланиш ва фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низом, унда ЯЭМТда кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида олиш тартиби, ЯЭМТдан фойдаланадиган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Эльмира Сиразиева. 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_