Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие иностранные компании должны платить налог в Узбекистане - читать buxgalter.uzКак защититься от налоговых доначислений с помощью ценовой политики - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: зачет НДС по автотранспорту - читать на buxgalter.uzОтчет по НДС за январь: ошибка в форме исправлена! - читать на buxgalter.uzКак подстроить систему ЭСФ под себя - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: целевые льготы по НДС - читать на buxgalter.uz

Кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш тадбири қандай ўтказилади

05.04.2019

Читать на русском языке

Шу ҳақда ҚҲТБТ порталида муҳокамага қўйилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори лойиҳасида батафсил маълумот берилган.

 

Йилига бир марта солиқ органлари мавжуд бўлган солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш мақсадида солиқ тўловчида кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш ҳуқуқига эга (Солиқ кодексининг 68-моддаси). Бу янги солиқ назорати шаклини амалга оширишни тартибга солувчи ҳужжат ҳали мавжуд эмаслиги боис эълон қилинган Низом лойиҳаси қонунчиликда ушбу соҳада мавжуд бўшлиқни бартараф этишга мўлжалланган.

 

Солиқ тўловчида кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказишдан мақсад солиқ хизмати органларида мавжуд бўлган солиқ солиш объектлари ва солиққа тортиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштиришдан иборатдир. Низомнинг амал қилиши солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларга эга бўлган, улардан доимий ёки вақтинчалик фойдаланаётган барча жисмоний шахслар, юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмаларига нисбатан татбиқ этилади.

 

Низомда белгиланишича, кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш тадбири давлат солиқ хизмати органлари томонидан заруратга қараб, аниқ график асосида йилига кўпи билан бир марта ўтказилади. Тадбир  давомида солиқ органлари томонидан жараёнга боғлиқ бўлмаган ҳужжатларни талаб қилишга, уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки бошқа аралашувларга йўл қўйилмайди.

 

Тадбирни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ солиқ органининг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан қабул қилиниб, буйруқда тадбирни ўтказиш жойи, муддати, тадбирда иштирок этувчи давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг фамилияси, исми, шарифи кўрсатилади.

 

Давлат солиқ хизмати органлари тадбирда иштирок этиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат идораларидан вакилларни жалб этиши мумкинлиги лойиҳада кўрсатиб ўтилган.

 

Батафсил - buxgalter.uz сайтида.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
 

Шоҳиста Якубова, “Norma” МЧЖ эксперти