Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как в налоговой отчетности применить ставку соцналога 1% - читать на buxgalter.uzКак посчитать НДС от разовых сборов рынка – читать на buxgalter.uzЧастные медорганизации получили льготу по ввозимым автомобилям – читать на buxgalter.uz«Уточненку» по НДС пока не принимают – читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Маҳалла манфаатларини кўзлаб берилган даъволарга нисбатан давлат божи бекор қилинади

Маҳалла манфаатларини кўзлаб берилган даъволарга нисбатан давлат божи бекор қилинади

29.06.2017

“Ўзбекистон Республикасинииг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Алия ЮНУСОВАнинг  тушунтиришлари.

 

Қонун лойиҳаси Президентнинг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармонининг 9-банди ҳамда мазкур Фармон билан тасдиқланган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар Дастури”нинг 1 ва 2-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда белгиланган тартибда келишилган1.

 

Ушбу Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурияти қуйидаги асосий сабабларга асосланган:

 

биринчидан - ҳозирги кунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий кенгашлари томонидан судларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятларни давлат божи тўламасдан тақдим этиш масаласи белгиланмаган;

 

иккинчидан - фуқаролар йиғини кенгаши таркибига фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари), ҳудуд профилактика инспектори, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарларини киритиш, шунингдек, ҳар чоракда фуқаролар йиғини кенгашида уларнинг ҳисоботини эшитиб бориш зарурати юзага келмоқда;

 

учинчидан - Бош вазир, Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорги Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг тегишинча Республика кенгаши, ҳудудий кенгашларга жамоатчилик асосида раислик қилишнии тақозо этмоқда;

 

тўртинчидан - Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг тегишинча республика бошқаруви, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туманлар ва шаҳарлар бўлинмаларига раислик қилишини назарда тутувчи қоидаларга зарурат бор.

 

Қонун лойиҳасида қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар назарда тутилган:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 329-моддасига “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий кенгашлари - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб даъволар юзасидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошкаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга шикоят қилганда”, деган мазмундаги 18'-банд билан тўлдирилмоқда;

 

2. Солиқ кодексининг 330-моддаси “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий кенгашлари - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб даъволар юзасидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга шикоят қилганда”, деган мазмундаги 7'-банд билан тўлдирилмоқда;

 

3. “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонун 11-моддасининг биринчи қисми еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилмоқда: “ҳар чоракда фуқаролар йиғини раиси (оқсоколи), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ҳамда тафтиш комиссияси раислари, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, шунингдек ҳудуд профилактика инспектори, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарлари ҳисоботларини эшитади”;

 

4. “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонун 12-моддасининг биринчи қисми бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилмоқда: “ҳар чоракда фуқаролар йиғини раиси (оқсоколи), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ҳамда тафтиш комиссияси раислари, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, шунингдек, ҳудуд профилактика инспектори, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарлари ҳисоботларини эшитади;

 

5. “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Конун 13-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилмоқда: “Фуқаролар йиғини кенгаши таркибига фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоколи), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, масъул котиб, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг раҳбари, шунингдек ҳудуд профилактика инспектори, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарлари киради”;

 

6. “Фукароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонун 20-моддаси биринчи қисмидаги “мувофиқлаштириш бўйича тегишли” сўзлари “ҳудудий” сўзи билан алмаштирилмоқда.

 

Шунингдек қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилмоқда:

 

“Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шахар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари тегишинча Республика кенгаши, ҳудудий кенгашларга жамоатчилик асосида раислик қиладилар.

 

Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг тегишинча Республика бошқаруви, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туманлар ва шаҳарлар бўлинмаларига раислик қиладилар”.

 

Ишонамизки, таклиф қилинаётган Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши:

 

  • Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқ ва ваколатларини янада кенгайтиришга;
  • Фуқароларнинг ўзини ўзи бошкқриш органлари фаолияти самарадорлигини оширишга;
  • Фуқаролар йиғинларининг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институглари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

 

     Маъруф УСМАНОВ ёзиб олди.

 

__________________________________________________________________________________________________________________

1Қонун лойиҳаси Ўзбекистан Республикаси Олий суди, Молия, Иқтисодиёт, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим ва  Халқ таълими вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан белгиланган тартибда келишилган. Бундан ташқари, Қонун лойиҳаси юзасидан Президент ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг хулосаси олинган.