Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1Uz поможет бухгалтерам перейти на «удаленку» - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzЧто применить: льготу по инвестициям или инвестиционный вычет? - читать на buxgalter.uzКак выполнить договорные обязательства в период карантина – читать на buxgalter.uz Как организовать удаленную работу бухгалтерии в 1С – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uz

Маъмурий судлар ФПК бўйича иш олиб боради

27.03.2017

Маъмурий судлар ташкил этилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси бўйича изоҳлар.

Ушбу лойиҳа давлат раҳбарининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Қонун лойиҳаси билан:

 

  • маъмурий судларда фуқаролик иш юритув қонунчилиги билан белгиланган суд иш юритуви қоидаларини аниқлаб бериш;
  • маъмурий судларга тааллуқли бўлган ишлар тоифасини аниқлаб бериш;
  • шикоят ва аризаларнинг умумий тааллуқлилик қоидаларини ўрнатиш;
  • “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ “жисмоний шахс” иборасига тегишли ўзгартириш киритиш кўзда тутилади.

 

Президентнинг мазкур Фармони билан фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судларнинг тааллуқлилигига кўра маъмурий судлар ихтиёрига оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ўтказиш кўзда тутилган.

 

Батафсил айтганда, ушбу Фуқаролик процессуал кодекси:

 

  • 21-модда “Маъмурий судларда суд ишларини юритиш” билан тўлдирилмоқда;
  • 27-боб ҳамда 31, 32, 264, 266, 267, 268, 269, 270 ва 271-моддаларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Маъмурий судларни Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига киритишга бўлган эҳтиёж “Судлар тўғрисида”ги Қонунда ҳам белгиланган.

 

Судларнинг маъмурий судларга ихтисослашуви судьяларнинг иш тажрибасини бир мунча оширади ва оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишларни кўриш сифатига ижобий таъсир кўрсатади.

 

Айтиш жоизки, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида маъмурий процессуал кодекснинг мавжуд эмаслиги, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларнинг тааллуқлилиги, иш тоифасини процессуал регламентлаш эҳтиёжини келтириб чиқарди.

 

Бундан ташқари, хорижий амалиётни ўрганиш, деярли аксарият энг ривожланган ва демократик давлатларда, фуқаро ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий судларнинг мавжудлигини кўрсатди. 

 

Полянте СВЕШНИКОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.