Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Митинг ва намойишлар: қандай ташкил этилади ва ўтказилади

20.08.2020

Читать на русском языке

Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган. У Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган.

 

Ҳужжатнинг асосий мақсади - Ўзбекистон фуқаролари томонидан митинг, йиғилиш ва намойишларни ташкил этиш ва ўтказиш  билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш ҳисобланади.

 

Қонун лойиҳаси 5 та боб, 25 та моддадан иборат бўлиб, қуйидаги асосий қоидаларни ўз ичига олади:

  • ушбу қонун сиёсий партиялар ва бошқа диний ташкилотлар томонидан йиғилиш ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказилишида юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.  Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби Ўзбекистон қонун ҳужжатларида белгиланади;
  • митинг, йиғилиш ва намойишларни ташкил этиш, ушбу ҳаракатларни амалга ошириш учун рухсат олиш, уни ўтказиш вақти ва жойи, дастлабки ташвиқот ўтказиш тартиби назарда тутилди, шунингдек, ташкилотчи ва иштирокчиларнинг мақоми ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.
  • митинг, йиғилиш ва намойишларни ташкил этиш ва ўтказишнинг тушунчалари ва қуйидаги асосий тамойиллари белгиланади:
    • қонунийлик;
    • фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
    • ихтиёрийлик;
    • оммавийлик;
    • очиқлик;
    • тинч асосда  ўтказилиши;
  • митинг, йиғилиш ва намойишларни ташкил этиш, ушбу ҳаракатларни амалга ошириш учун рухсат олиш, уни ўтказиш вақти ва жойи, дастлабки ташвиқот ўтказиш тартиби назарда тутилди, шунингдек, ташкилотчи ва иштирокчиларнинг мақоми ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

 

Лойиҳада маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари, ички ишлар органлари, Миллий гвардиянинг митинг, йиғилиш ва намойишларни ташкил этиш ва ўтказиш, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича ваколатлари ва мажбуриятлари кўрсатилмоқда.

 

Митинглар, йиғилишлар ва намойишларни тақиқлаш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш асослари ва тартиби белгиланмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Баҳодир Қаюмов.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_