Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Муқобил энергия қурилмалари ишлаб чиқарувчиларга қачон имтиёзлар берилади?

20.06.2017


ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг  “Қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқариш бўйича қурилмалар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган ташкилотларни идентификациялаш  механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Лойиҳа Президентнинг 26.05.2017 йилдаги ПҚ-3012-сон “2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада  энергия  самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Маълумот учун: Президентнинг 15.05.2017 йилдаги ПҚ-2343-сон қарори билан соҳа корхоналарига солиқ  имтиёзлари берилган. Бироқ, қонунчиликда қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқариш бўйича қурилмаларни ишлаб чиқарувчи корхоналарни аниқлаш тартиби мавжуд эмас.   Бу имтиёзларни қўллашни қийинлаштиради. Лойиҳа қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқариш бўйича қурилмаларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган ташкилотларни идентификациялаш механизмини жорий этиш йўли билан  солиқ қонунчилигини татбиқ қилишда ягона ёндашувни таъминлаш ва уларнинг маҳсулотларини мазкур тоифга киритиш учун ишлаб чиқилди.

 

Лойиҳага мувофиқ ташкилотларни идентификациялаш энергия ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг буюртмасига асосан ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

 

Ишчи гуруҳ 10 кун ичида тақдим қилинган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва баённома кўринишида хулоса беради.

 

Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлаш учун корхона солиқ ҳисобига қўйилган жой бўйича давлат солиқ хизмати органини қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда имтиёзларни қўллаш бошланган сана тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади:

  • корхона давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхалари;
  • ишчи гуруҳнинг корхона қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқариш бўйича қурилмаларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилганлиги юзасидан хулосалари. 

 

Лойиҳада қуйидаги тушунчаларга таъриф берилган:

 

қайта тикланувчи энергия манбалари

табиий содир бўладиган табиий жараёнлар ҳисобига узлуксиз қайта тикланувчи энергия манбалари

қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиб, энергия ишлаб чиқарадиган ташкилот

қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиб, электр ва (ёки) иссиқлик энергияси ишлаб чиқарадиган юридик шахс

ташкилотларни идентификациялаш

ишчи гуруҳ томонидан мулкчилик ва бошқарув тузилмасини ўрганиш йўли билан юридик шахс-мулкдорни аниқлаш

маълумотлар базаси

Давлат солиқ қўмитаси шакллантирадиган ва имтиёзларни қўллайдиган, ишчи гуруҳ томонидан аниқланган корхоналар рўйхати

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Моҳина Мирзаева.