Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Минфин разъяснил, что делать с «карантинной» амортизацией – читать на buxgalter.uzЛетние заботы о сотрудниках – с точки зрения НК – читать на buxgalter.uz5 основных ошибок в применении льготы за обучение в вузе – читать на buxgalter.uzКак закрыть II квартал в период «удаленки» без ошибок – читать на buxgalter.uzКомандировочные расходы: вычет или невычет – читать на buxgalter.uzЧто поменялось с переводом налогоплательщиков в ГНУ – читать на buxgalter.uz

Мусодара қилиш таомили енгиллаштирилади

26.09.2017

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Аксавли Тумишова ва Алия Юнусованинг изоҳлари. 

 

Белгиланган тартибда келишилган1 ва ўзида самарали халқаро тажрибани мужассам этган2 қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 75 ва 171-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида  ишлаб чиқилган.

 

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

1. Жиноят процессуал кодексининг 211-моддасига ўзгартириш киритиш. Бунда:

  • гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши кераклиги;
  • гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк унинг қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилиши лозимлиги;
  • гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари, ҳуқуқий ворислари ёки меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу мол-мулк давлат даромадига ўтказилиши белгиланмоқда.

 

2. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 27-моддасига ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлмаган ашё мусодара қилиниши мумкин эмаслиги, муомаладан чиқарилган ашёлар бундан мустасно эканлиги ҳақидаги қоида киритилмоқда.

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг фикрига кўра, таклиф қилинаётган Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши:

  • биринчидан, хусусий мулк кафолатларини таъминлаш ҳамда уни ҳимоя қилишни кучайтириш;
  • иккинчидан, жиноят иштирокчиси бўлмаган шахсларнинг жиноят содир этишда фойдаланилган мол-мулкини мусодара қилишнинг олдини олиш;
  • учинчидан, фуқароларнинг мулк ҳуқуқини тўлақонли ҳимоя қилишни таъминлашга  хизмат қилади.

 

 

     Маъруф Усманов.

 



1Қонун лойиҳаси Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.

2Белоруссия, Қозоғистон, Латвия, Россия ва Эстония тажрибаси инобатга олинган.