Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

НҲҲлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш қандай режалаштирилмоқда

06.10.2021

Читать на русском языке

Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2021 йилдаги «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 61-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл харитаси»нинг ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланди.

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:

• лойиҳани лингвистик экспертизадан ўтказишнинг асосий мақсади ва вазифалари;

• лингвистик экспертизага қўйиладиган асосий талаблар;

• экспертиза ўтказиш тартиби;

• экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

 

НҲҲлар лойиҳаларининг лингвистик экспертизаси лойиҳа матни давлат тили қоида ва талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида ишлаб чиқувчи томонидан ёки жалб этилган экспертлар томонидан ўтказилади.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб НҲҲларнинг лойиҳалари лингвистик экспертизадан ўтказилганидан сўнг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун жойлаштирилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум