Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Никоҳ ва туғилганликни қайд этишни соддалаштириш режалаштирилмоқда

20.06.2022

Читать на русском языке

Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат ҚҲТБТ порталида жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган.

 

Туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартибини 2022 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 январдан эса бутун мамлакат ҳудудида жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

Бунда тиббиёт муассасаси томонидан QR-код билан берилган ва туғилганлик ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади.

 

ФҲДЁ органларига никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун ариза тажриба тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали топширилади. Шу билан бирга, никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинади.

 

Никоҳдан ажратиш ҳақида ариза берилганда эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига электрон ахборот тизими орқали хабар бериш тартиби жорий этилади.

 

Шунингдек, фуқароларнинг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришда текширув ўтказиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали ички ишлар органларига сўровнома юбориш ва хулоса олиш тартиби жорий этилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.