Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Эркин ГАДОЕВ дал практические рекомендации по переходу на новую ставку НДС - читать на buxgalter.uzВ Узбекистане внедрят риск-ориентированный подход к налоговым проверкам - читать на buxgalter.uzМожно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uz

Нотариат навбатдаги ислоҳотлар бўсағасида

26.07.2019

Читать на русском языке

Президент Фармони муҳокамага қўйилди, унда хусусий нотариатга ўтиш, уй-жой олди-сотдисига оид битимлар ва автомобиль бошқаришга ишончномаларни соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш, нотариал ҳаракатларнинг янги шаклларини жорий этиш, Нотариуслар палатасини ташкил этиш ва бошқалар назарда тутилган.

 

Барча нотариал идоралар хусусий бўлади


2020 йил 1 январдан давлат нотариал идораларини босқичма-босқич қуйидаги йўллар билан хусусий нотариал идоралар этиб қайта ташкил этилади:

  • адлия органларида хусусий нотариал идораларни рўйхатдан ўтказиш;
  • фаолият юритаётган нотариусларга уларнинг аризаларига асосан нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш. 

 

Тегишли нотариал округда етарли миқдордаги хусусий нотариуслар ташкил этилгунига қадар давлат нотариал идоралари ўз фаолиятини давом эттиради.

 

Фуқароларни нотариус касбий мажбуриятларини бузиши натижасида етказиладиган зарардан муҳофаза қилиш мақсадида нодавлат нотариал идоралар нотариусларининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанади. Хусусий нотариал идоралар нотижорат ташкилотлари бўлади. Бунда қуйидагилар уларни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

  • нотариал ҳаракатларни амалга оширганлиги учун ундириладиган давлат божи суммасининг нотариал идораларда қоладиган қисми (миқдор Ҳукумат томонидан белгиланади);
  • ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги, шунингдек нотариатнинг фаолияти доирасида хизматлар кўрсатилганлиги учун олинадиган тўловлар;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

 

Мол-мулклар билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш соддалаштирилади

 

2020 йил 1 январдан мол-мулклар билан боғлиқ битимларни нотариал расмийлаштиришда айрим талаблар бекор қилинди.

 

Биринчидан, уй-жойни бошқа шахсга ўтказишда (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента ва умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш), гаровга (ипотекага) қўйишда, ижарага (арендага), текин фойдаланишга беришда қуйидагиларни олишни бекор қилиш таклиф этилмоқда:

  • уй-жойда доимий рўйхатда турувчи мулкдор бўлмаган шахсларнинг розилигини олиш;
  • хусусийлаштирилган уй-жой мулкдори оиласининг биргаликда яшовчи барча вояга етган аъзолари, шунингдек хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилигини олиш;
  • қурилиши тугалланмаган уй-жойларни тасарруф этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари рухсатини олиш.

 

Иккинчидан, мол-мулкларни ижарага (арендага) ва текин фойдаланишга беришда қуйидагилар қисқартирилади:

  • васийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган битимлар тузишда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсатини олиш;
  • гаров нарсасидан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланишда гаровга олувчининг розилигини олиш.

 

Айрим битимларни нотариал тасдиқлаш бекор қилинади

 

Қуйидаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда:

  • 2019 йил 1 октябрдан – транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш тўғрисидаги ишончномани;
  • 2020 йил 1 январдан – юридик шахсларнинг, хусусан банк ва бошқа кредит ташкилотларининг корхонани ижарага, текин фойдаланишга бериш, янги кўчмас мулк ва транспорт воситалари бўйича лизинг, гаров (ипотека) шартномаларини. Бунда, уларга тақиқ қўйиш ва ечишни «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мустақил амалга ошириш ҳуқуқи берилади.

 

Нотариуслар функциялари доираси кенгайтирилади

 

2020 йил 1 январдан қуйидаги нотариал ҳаракатлар жорий этилиши мўлжалланган:

  • фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда судгача бўлган жараёнда далилларни таъминлаш (гувоҳларни сўроқ қилиш, ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечириш ва гувоҳлантириш, экспертиза тайинлаш, Интернет тармоғидаги далилларни таъминлаш);
  • фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, шу жумладан мулкий ва мерос масалаларида медиатор вазифаларини бажариши;
  • яратилган муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектининг тақдим этилган вақтини тасдиқлаши.

 

Нотариал тасдиқлаш тартиб-таомили такомиллаштирилади

 

2020 йил 1 январдан янги тартиб жорий этилиши режалаштирилмоқда, унга мувофиқ:

  • кўчмас мулклар бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда коммунал хизматлар учун қарздорликни фақат МИБ маълумотлар базаси орқали онлайн режимда текшириш тартиби ўрнатилган ҳолда коммунал ташкилотлардан бундай қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш талаби бекор қилинади;
  • битимлар бўйича тарафларнинг тўлов мажбуриятларини бажариши ихтиёрий равишда нотариус депозити орқали амалга оширилади;
  • битимларни нотариал тасдиқлашни тарафлар турли ҳудудларда жойлашган нотариал идораларда туриб видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш мумкин;
  • очиқ ахборот тизимига жойлаштирилган нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган юридик ҳаракатларни амалга оширишда ҳужжатнинг қоғоз шакли билан тенг ҳуқуқий кучга эга бўлади. Шу тариқа, давлат органига мазкур ҳужжатларни қоғоз шаклини тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади;
  • фуқаролар ЯИДХП ёрдамида электрон мурожаат йўллаш орқали идоравий нотариал архивда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг электрон имзо билан тасдиқланган нусхасини олиш имконини берувчи хизмат тақдим этилади. Шунингдек нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжат нусхаларини электрон тармоқ орқали олдиндан жўнатиш йўли билан электрон навбат олишни жорий этиш.

 

Айрим нотариал ҳаракатлар масофадан туриб бажарилади

 

2020 йил 1 январдан эксперимент тариқасида пойтахтда камида бешта нотариал идорада ва ҳар бир вилоятда иккитадан нотариал идорада ЭРИдан фойдаланган ҳолда қуйидагилар бўйича масофавий нотариал хизматлар кўрсатилади:

  • мол-мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ бўлмаган битимлар, ижро хатлари, тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлаш;
  • аризаларни (прописка қўйишга розилик, вояга етмаган фарзандни чет элга чиқишга розилик аризаларини ва мажбуриятномаларни) расмийлаштириш, шу жумладан видео конференция орқали расмийлаштириш.

 

Бунда, ҳужжатнинг асл нусхасини буюртмачига курьер орқали етказиб бериш имконияти таъминланади. Эксперимент натижалари асосида 2021 йил 1 январга қадар ушбу амалиёт бутун республика бўйлаб татбиқ этилади.

 

Нотариуслар палатаси ташкил этилади


Палата барча нотариусларни бирлаштирувчи ННТ ҳисобланади. Унга аъзолик кириш ва аъзолик бадаллари тўланган ҳолда мажбурий бўлади. Нотариусларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашмаслик принципи асосида фаолият кўрсатади, асосий вазифалари эса қуйидагилардан иборат:

  • низоларни олдини олувчи институт сифатида нотариатнинг ролини мустаҳкамлаш; 
  • нотариуслик касби нуфузини ошириш, нотариусларнинг касбий тайёргарлиги ва малака оширишини, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталанишини ташкил этиш;
  • нотариусларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари билан муносабатларда, шунингдек судда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;
  • нотариал идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, нотариат соҳасида қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш;
  • ягона нотариал амалиётни таъминлаш, нотариал идоралари фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш ва ўрганиш, уларга услубий ёрдам кўрсатиш;
  • нотариусларнинг касбига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш ҳақида ҳудудий адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларига таклиф киритиш.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.         

 

Ленара Хикматова.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_