Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Одил судловга эришиш йўлида

01.05.2017

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси бўйича изоҳлар.

Қонун лойиҳаси давлат раҳбарининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4850-сон, 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4966-сон ва 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Ушбу лойиҳа билан Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига, “Адвокатура тўғрисида”ги, “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги, “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

 

Жумладан:

 

1.  Фуқаролик процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ФПК), “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунга хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги низолар бўйича судга мурожаат қилишдан аввал эътирозни мажбурий тақдим этиш тартибини ўрнатиш, фуқаролик ва хўжалик, шу жумладан шартномавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини қўллашни кенгайтириш, даъвогар томонидан жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаган бўлса, агар қонун ёки шартномада мазкур тоифадаги низолар учун бундай тартиб назарда тутилган бўлса, даъвони қабул қилишни рад этиш тартибини киритишни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Таклиф этилаётган қўшимчалар мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида юзага келган фуқаровий-ҳуқуқий низоларни судгача, суддан ташқари ҳал этиш, шунингдек судларнинг иш ҳажмини оптималлаштириш орқали ишни кўриб чиқиш тартибини қисқартириш мақсадида киритилмоқда; 

 

2. “Адвокатура тўғрисида”ги, “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунларга ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахс) топшириғига кўра низо предметини ҳал қилиш ва тарафларнинг келишувига эришиш мақсадида бошқа ишнинг ўзга иштирокчилари билан музокараларга киришиш ҳуқуқини берувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Киритилаётган қўшимчалар адвокатларнинг фуқаровий-ҳуқуқий ва маъмурий-ҳуқуқий низоларнинг суддан олдинги ечимида фаол иштирокини таъминлашга, бундан ташқари адвокатларнинг ишдаги бошқа томонларнинг асоссиз шикоятларидан ҳимоясини таъминлайди;

 

3. “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги  Қонунга ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил қилишнинг қонуний асосларини ва улар томонидан қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни такомиллаштириш, ҳакамлик судларига қўйиладиган талабларни аниқлаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Шунингдек, ҳакамлик судьяларига “арбитр” атамасини қўллаш таклиф этилмоқда.

 

Бу “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги  Қонуннинг ва “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини амал қилиш соҳасини ажратишга қаратилган.

 

Жумладан, ҳакамлик судларига тааллуқли ишларни фақат фуқаролик ҳуқуқий шартномаларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи хўжалик шартномаларидан келиб чиқувчи низолар билан чеклаш таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳанинг 81-83-моддаларига киритилаётган ўзгартишларни инобатга олган ҳолда ҳакамлик судининг арбитрларини Ўзбекистон Республикаси Арбитрлар палатасига мажбурий аъзолигини мустаҳкамлаб қўйиш таклиф этилмоқда.

 

4. Шунингдек, лойиҳа билан Президентнинг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 8-бандига  кўра хўжалик судларининг иқтисодий ишлар бўйича судларга айлантирилганлиги сабабли  қонунчиликда хўжалик судига нисбатан “иқтисодий суд” атамасини қўллаш таклиф этилмоқда.

 

Бундан ташқари, Хўжалик процессуал кодекси (кейинги ўринларда –ХПК), ФПК ва “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги  Қонунга Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сон Қонуни билан ХПК ва ФПКга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ қўшимча киритилмоқда.

 

Хусусан, мазкур қўшимчаларда ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилинган шахслар хўжалик судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протест) беришга ҳақлидир деб белгиланган.

 

Фикримизча, Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини шубҳасиз оширишга хизмат қилади.

 

Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси депутатлари,

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари

Алия ЮНУСОВА

Шуҳрат МАМАДЖАНОВ 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах