Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Что делать, если руководитель использовал КПК в личных целях Как оформить карточку с образцами подписей при открытии счета ГТК разъяснил, как получить тарифные преференции Как решить сложные задачи в Расчете по НДС Производственные затраты на оплату труда

Олиб қўйилиши режалаштирилган ер участкалари учун компенсация қандай тўланади

22.04.2021

Читать на русском языке

Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва муҳокамага қўйилган.

 

Ҳужжат мақсади жисмоний ва юридик шахсларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижарага олиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши ҳамда ушбу ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқ эгаларига компенсация бериш тартиб-таомилларини белгилашдан иборат.

 

Ушбу Қонун жисмоний ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат муассасалари, давлат унитар корхоналари тасарруфидаги ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат лойиҳасида асосий тушунчалар, ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга асос бўладиган ҳолатлар, марказлаштирилган жамғармалар ва компенсация комиссиялари тузиш тартиб-таомиллари белгиланган.

 

Шунингдек ҳужжатда ер участкаларини олиб қўйишнинг тартиб-таомиллари ҳамда компенсация бериш тартиби белгиланган. Унда олиб қўйилиши режалаштирилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини эгасиз деб эътироф этиш ва бузиб ташланиши лозим бўлган кўчмас мулкни баҳолаш тартиби назарда тутилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Наргиза Воҳидова.