Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг янги тартиби: нималарни ўзгартириш таклиф этилмоқда

Олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг янги тартиби: нималарни ўзгартириш таклиф этилмоқда

19.02.2019

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида Президентнинг кириш тест имтиҳонларини ўтказиш тизимини такомиллаштиришга доир қарори лойиҳаси тақдим этилган.

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига қабул жараёнида кўп ўзгартиришлар юз беради. Президентнинг 17.01.2019 йилдаги ПФ–5635-сон Фармони ва 2019 йилги Давлат дастурида ушбу соҳада комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган (шарҳга қаранг).

 

Тақдим этилган лойиҳа юқорида кўрсатилган ҳужжатларни бажариш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унда янги тартибни босқичма-босқич жорий этиш таклиф қилинмоқда. 

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

 

биринчидан, олий таълим муассасаларига қабул бўйича тест синовларини июль–августда ўтказиш (ҳозир – августда);

 

иккинчидан, таълим муассасаларини ўтган йилларда битирган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этганлик учун 1 ЭКИҲ (материал эълон қилинган пайтда 202 730 сўм) миқдорида йиғим ундириш. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар бундан мустасно.

 

Бу – муҳим! Жорий ўқув йилида битирганлар учун тест синовлари бепуллигича қолади.

 

учинчидан, энг юқори баллнинг 30%и ва ундан ортиқ балл тўплаган абитуриентларга фанлар бўйича тест синовлари натижалари қайд этилган, 3 йил амал қиладиган сертификат бериш. Уларнинг соҳиблари учта таълим йўналиши бўйича танловда иштирок эта оладилар. Абитуриентларда ўша олий таълим муассасасида ёки етарли ўтиш балли тўпланган таълим йўналиши бўйича ўқиш имкони бўлади;  

 

тўртинчидан, ўзбек ва қорақалпоқ тиллари бўйича тестлар фақат лотин ёзувида ўтказилади.

 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

 

  • тест фанлари комплексини бўлиш. Биринчи бўлимга – барча тест топширувчилар учун 3 та мажбурий фан: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи; иккинчисига  танланган йўналишга мувофиқ келувчи иккита фанни киритиш. Бунда мажбурий фанлар бўйича тест саволлари соддалаштирилган, абитуриентларнинг базавий билимларини баҳолашга йўналтирилган бўлиши керак;
  • «Ўзбек тили», «Рус тили», «Қорақалпоқ тили» фанлари бўйича алоҳида синовлар ўтказиш.

 

 Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Ленара Хикматова.