Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие формы статотчетности утверждены на 2026 год Как перейти с НСО в фиксированной сумме на НСО по ставкам с 1 января 2026 года Предварительный производственный календарь на 2026 год

Пойтахтда кўчаларни ёритиш тартибга солинади

21.09.2018

Читать на русском языке


Пойтахт ҳокимияти томонидан ташқи ёритиш электр тармоқларининг техник ҳолатини яхшилаш дастури ишлаб чиқилди. Ҳужжат лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

 

Бирор-бир ташкилотнинг балансида ҳисобда турмаган кўчаларни ёритиш объектлари рўйхати тузилди. Шаҳар бўйича 7 147 та ёритиш ускунаси ва 289,5 км тармоқ* шундайлар сирасидан эканлиги маълум бўлди.

 

Эгасиз объектлар 2018–2019 йиллар мобайнида тикланиши ҳамда улардан лозим даражада фойдаланилишини ва сақланишини таъминлайдиган «Тошшаҳарнур» ДУК балансига ўтказилиши таклиф этилмоқда. Ишларнинг белгиланган қиймати – 16 766,3 млн сўм (мўлжалдаги буюртмачи – «Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Ягона буюртмачи хизмати», у яқин вақтда «Тошкентқурилишинвест» инжиниринг компанияси таркибига кириши керак – Президентнинг 17.08.2018 йилдаги ПФ–5515-сон Фармонига қаранг).

 

Бундан ташқари, 2018–2022 йиллар мобайнида 1 693,1 км лик ташқи ёритиш ҳаво электр линияларини ўзини тутиб турувчи изоляцияланган симларга алмаштириш таклиф этилмоқда. Мазкур лойиҳа қиймати 44 650,1 млн сўмни ташкил қилади (мўлжалдаги буюртмачи – «Тошшаҳарнур» ДУК).

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.



* Ушбу маълумотлар Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан режалаштирилган инвентарлашни ўтказиш жараёнида аниқлаштирилади. 



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_