Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Прокуратуранинг ваколатлари қайта кўриб чиқилади

15.04.2020

Читать на русском языке

 

Олий суд «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунга тузатишларни тайёрлади.

 

Президентнинг 24 январдаги Олий Мажлисга мурожаати ва Давлат дастури-2020 нинг 52-банди қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишига замин яратди.

 

Тузатишлар билан шундай ўзгартиришлар назарда тутилган:

 

  • Олий суд Пленумларида иштирок этиш Бош прокурорнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир. Бугунги кунда норма императив шаклга эга (“иштирок этади”), бу эса прокуратура раҳбарини бошқа иштирокчилар – Конституциявий суд ва Судьялар олий кенгаши раислари, адлия вазири, Олий суд ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши судьялари ва аъзолари (улар – “иштирок этиши мумкин”)  орасида ажратиб кўрсатади. Бундай ёндашув Олий суд Пленумининг қарорларини ишлаб чиқишга ва қабул қилишга бир хил ҳисса қўшадиган суд ва ижро этувчи ҳокимият вакилларини бирмунча камситади, деб қайд этилади қонун лойиҳасига тушунтириш хатида.  

 

  • ишни суддан талаб қилиб олиш ва чақириб олиш – фақат тарафлар мурожаати мавжуд бўлганда. Амалдаги ҳуқуқий механизм давлат айбловчиси фойдасига ёндашув билан ёзилган: прокурор ҳар қандай ишни талаб қилиб олиш ва у бўйича протест келтиришга ҳақли бўлиб, у сўзсиз назорат тартибида кўриб чиқилади, бу вақтда ҳимоячи (адвокат) буни фақат унга ишонч билдирувчи шахс розилиги билан амалга ошириши ва бунда унга ишни кўриб чиқиш рад этилиши мумкин. Бу тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосий принципининг яққол бузилишидан далолат беради;

 

  • суднинг ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ва қарорига протест келтирилмайди, балки устидан тақдимнома киритиш орқали шикоят қилинади. Тўғридан-тўғри олдингисидан келиб чиқадиган ўзгартириш. Жиноят процессида ҳимоячи ва айбловчи тарафлари ўртасида “тенглик” таъминланиши биланоқ, суд ҳужжатларининг юридик кучи ва уларга нисбатан прокурор ва адвокат ҳаракатларининг ҳуқуқий оқибатлари  тенглаштирилади. Бинобарин, ҳозирги терминология тузатилиши лозим.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.