Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қандай солиқ тўловчилар ҳалол солиқ тўловчилар деб топилади?

07.09.2017

 

ҚҲТБТ порталида Солиқ кодексининг 22, 54 ва 354-моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, келаси йилнинг 1 январидан бошлаб вақтинчалик молиявий қийинчиликларга тўқнаш келган ҳалол солиқ тўловчилар – хўжалик юритувчи субъектларга солиқ таътиллари бериш механизми жорий этилади.


Кимлар ҳалол солиқ тўловчилар ҳисобланади?

 

Лойиҳага кўра охирги 2 йил мобайнида (янги ташкил этилганлар – солиқ мажбуриятлари вужудга келган пайтдан) солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарган ва уни бузганлик учун жавобгарликка тортилмаган солиқ тўловчилар ҳалол солиқ тўловчилар ҳисобланади.

 

Солиқ таътиллари дегани нима?

 

СК 54-моддасига солиқ таътиллари тушунчаси ва уни бериш механизми киритилмоқда. Бу ҳисоблаб ёзиладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини, шунингдек солиқ қарзи суммасини бир вақтда ёки босқичма-босқич (тўлов муддатини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш) тўлаш билан тўловни анча кейинроққа кўчиришдир.

Улар вақтинчалик молиявий қийинчиликларга тўқнаш келган ҳалол солиқ тўловчиларга ваколатли орган томонидан тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни 24 ойгача бўлган муддатга кўчириш кўринишида тақдим этилади.

 

Кичик бизнесга ЯСТ бўйича тўлов муддатини кечиктириш тақдим этилади

 

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ва  лотереялар ташкилотчиларидан ташқари ЯСТ тўловчиларга  улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб 1 йилгача муддатга ЯСТ тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш таклиф этилди. Бу ҳолатда кечиктирилган суммалар имтиёзли давр тугагандан кейин 12 ой мобайнида тенг улушлар билан тўланади.

 

Юқорида кўрсатилган тўлов муддатини кечиктиришни тақдим этиш тартибини Молия вазирлиги, ДСҚ ва Иқтисодиёт вазирлиги белгилайди.

 

Солиқ таътиллари, солиқ қарзини тўлаш муддатини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ҳисоблаб ёзиладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси, шунингдек солиқ қарзи суммасининг ҳаммасига ёки унинг бир қисмига нисбатан тақдим этилиши  мумкин.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов,

 экспертимиз.