Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Қандай юридик ёрдам бепул кўрсатилади

01.11.2021

Читать на русском языке

«Бепул юридик ёрдам тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Қонун лойиҳасига мувофиқ бепул юридик хизматлар қуйидаги шаклларда кўрсатилади:

  • ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш;
  • ҳуқуқий хусусиятдаги ҳужжатлар тузиш;
  • судлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.

 

Бепул ихтиёрий юридик ёрдам (pro bono) адвокат томонидан адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган адвокатлик фаолиятининг исталган тури бўйича кўрсатилиши назарда тутилмоқда. Кўрсатиладиган бепул ихтиёрий юридик ёрдамнинг ҳажми бундай ёрдам кўрсатадиган шахслар томонидан мустақил белгиланади.

 

Бирламчи бепул юридик ёрдам ушбу мақсадлар учун ташкил этилган ННТлар ва юридик клиникалар томонидан кўрсатилади. Бундай хизматлар қуйидагиларга кўрсатилади:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
  • чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
  • юридик шахсларга.

 

Жисмоний шахсларга фуқаролик, маъмурий, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноят ишлари бўйича адвокат иштирокини давлат ҳисобидан таъминлашга қаратилган иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатилади.

 

Иккиламчи бепул юридик ёрдамни бошқариш, мувофиқлаштириш
ва назорат қилиш Бепул юридик ёрдам маркази (Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли давлат органи) ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

 

Иккиламчи бепул юридик ёрдам кам таъминланган ва руҳий ҳолати бузилган қуйидаги шахсларга кўрсатилади:

  • фуқаролик ишлари бўйича даъвогар ва жавобгарга;
  • маъмурий ишлар бўйича аризачига;
  • маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича ҳуқуқбузар шахсга;
  • жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи
    ёки маҳкумга.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Наргиза Воҳидова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах