Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Резидентлар ер участкаларини хусусийлаштиришига рухсат беришлари мумкин

06.08.2018

Читать на русском языке

Урбанизация ва ижтимоий ривожланиш миллий агентлигини ташкил этиш ҳамда фуқаролар ва юридик шахслар – резидентларга ер участкаларини сотиб олиш ҳуқуқини бериш мўлжалланган. Ерни сотишдан тушган маблағларни комплекс қурилиш ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини амалга оширишга йўналтириш таклиф этилмоқда.


ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Президентнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари: «Урбанизацияни тартибга солиш ва давлат уй-жой сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва ижтимоий ривожланиш миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида ана шундай мақсадлар кўзланган.

 

Урбанизация ва ижтимоий ривожланиш миллий агентлиги


Агентликка урбанизация ва ижтимоий ривожланиш соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун масъул бўлган давлат бошқаруви органи ваколатларини бериш режалаштирилмоқда. Ушбу масалаларни ҳал этишда илғор хориж тажрибасини фаол жорий этиш режалаштирилмоқда.


Агентлик қуйидагиларни амалга ошириши кўзланмоқда:

  • Ўзбекистон Республикаси минтақаларидаги ҳудудларнинг ривожланишини режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ва аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларни тасдиқлаши;
  • комплекс қурилиш учун аҳоли пунктлари ҳудудларини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиши ҳамда мазкур ҳудудлардаги ер участкаларини Агентликка ажратиб беришлари, шунингдек Агентликнинг комплекс қурилиш ҳудуди таркибига кирмайдиган қолган ер участкалари жисмоний ва юридик шахслар томонидан кейинчалик хусусийлаштирилиши учун уни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига йўллаши;
  • комплекс қурилиш ер участкаларини зарур муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма билан таъминлаши;
  • ер участкаларини сотиши, давлат-хусусий шериклик асосида инвестиция лойиҳаларига киритиши, қурилиш ишларини амалга ошириши.

 

2020–2025 йиллар даврида комплекс қурилиш давлат дастурларининг асосий прогноз параметрлари Агентлик ишлаб чиқадиган дастлабки ҳужжатлардан бири бўлиши режалаштирилмоқда. Ушбу ҳужжатда илгари қабул қилинган Президент ва Ҳукумат қарорларига мувофиқ амалга оширилаётган турар жойларни қуриш давлат дастурларини уларни молиялаштириш манбалари ва тартибини сақлаб қолган, шунингдек бўшайдиган маблағларни уй-жой қурилиши давлат дастурлари доирасида тегишли уй-жойлар қурилишига йўналтирган ҳолда босқичма-босқич мақбуллаштириш назарда тутилади.  


Қуйидаги уй-жойлар комплекс қурилиш давлат дастурларига киритилади:

  • юқори бўлмаган ва ўртача даромадга эга бўлган, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларга (шахсларга) – имтиёзли нархларда сотиш (тақдим этиш) учун мўлжалланган, шу жумладан кам таъминланган оилалар ижара шартномалари асосида арзон нархларда вақтинча яшаши учун мўлжалланган уй-жойлар, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган қатламлари (етим болалар, ёлғиз кекса фуқаролар, ҳарбий бурчи ва хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар ва ҳ.к.) учун мўлжалланган текинга бериладиган уй-жойлар;
  • намунавий лойиҳа асосида қуриладиган ва давлат субсидияларисиз ипотека кредитлари берган ҳолда бозор нархларида сотиш учун мўлжалланган;
  • давлат-хусусий шериклик шартларида тадбиркорлик субъектларининг маблағларини жалб этган ҳолда махсус ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида қуриладиган ва аҳолига бозор нархларида сотиладиган.

 

Агентлик ҳузурида Миллий ер фонди, Ҳудудларни комплекс ривожлантириш фонди, Инфратузилма ва ипотекани ривожлантириш фондини ҳамда Ипотека ва уй-жойни суғурталаш агентлигини ташкил этиш режалаштирилмоқда, улар қўйилган мақсадларни амалга оширишда кўмак берадилар.

 

Миллий ер фонди


Фонд аҳоли пунктлари ҳудудида жойлашган ер участкаларини хусусийлаштиришда кўмаклашади. Ер участкаларини хусусийлаштиришдан келиб тушадиган маблағлар унинг счётларида жамланади. 



1.07.2019 йилдан бошлаб фуқаролар ва юридик шахслар – резидентларга ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда. 1.01.2021 йилгача участкалар қиймати тегишли йилдаги ер солиғига каррали миқдорда (лойиҳада ер солиғининг аниқ коэффициенти кўрсатилмаган – таҳр.), кейин эса – бозор қийматида белгиланади. Хусусийлаштирилган ер участкалари «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ хусусий мулкка айланади, шунингдек дахлсиз бўлиб, давлат ҳимоясига олинади.   



Бу – муҳим! Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқаётганда ер солиғи ставкасини ошириш ҳамда хусусийлаштирилган ва мулк қилиб сотиб олинган ер участкалари учун мол-мулк солиғининг рағбатлантирувчи ставкасини белгилашни назарда тутиш режалаштирилмоқда.


Миллий ер фонди маблағлари урбанизация ва комплекс қурилишни тартибга солиш соҳасидаги ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни амалга ошириш, шунингдек Агентлик фаолиятини моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш учун сарфланади.

 

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш фонди


Фонд комплекс қурилиш доирасида уй-жойлар, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларини қурувчиларга Агентликнинг бўш ер участкаларини ажратиш ва сотишда кўмаклашади. Ер участкаларини сотишдан келиб тушадиган маблағлар унинг счётларида жамланади. 


Маълумот учун. Миллий ер фонди ва Ҳудудларни комплекс ривожлантириш фонди маблағлари комплекс қурилиш давлат дастурлари амалга оширилишини, шу жумладан мамлакатимиз минтақаларидаги ҳудудларнинг ривожланишини режалаштириш тўғрисидаги, аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тўғрисидаги, аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш тўғрисидаги ҳужжатларни, шунингдек бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштирувчи асосий манба бўлади.


Ушбу харажатлар қуйидагилар ҳисобига ҳам қопланади:

  • уй-жой қурилиши дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматлар ва ташкилотларнинг кредит линиялари ва грантлари;
  • вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг ўз ходимлари ва ишчилари учун турар жой зоналари қурилишида улушли иштироки сифатида;
  • Ўзбекистон Республикасининг Ривожланиш давлат дастурлари доирасида – аҳоли пунктларининг бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ижтимоий инфратузилма объектларини қуришни молиялаштириш учун, шунингдек етишмаган қисмида – комплекс қурилиш давлат дастурини амалга ошириш учун ажратиладиган Давлат бюджети;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар. 

 

Инфратузилма ва ипотекани ривожлантириш фонди


Ушбу ташкилот комплекс қурилиш ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи ишлаб чиққан лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш билан шуғулланади. Фонд комплекс қурилиш ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш ва структуралаштиришга доир қарорларни қабул қилади. Қимматли қоғозларни, шу жумладан инфратузилма облигацияларини эмиссия қилиш ҳам Фонднинг вазифаси ҳисобланади.  

 

Қуйидаги мақсадда комплекс қурилиш давлат дастури доирасида Фонд маблағлари ҳисобига тижорат банкларида кредит линияларини очиш таклиф этилмоқда:

  • қабул қилинаётган қарорларга мувофиқ арзон намунали уйлар қурилишига ипотека кредити ажратиш;
  • давлат-хусусий шериклик шартларида кўп хонадонли уй-жойларни қурувчи хусусий қурувчиларни имтиёзли кредитлаш.

 

Ипотека ва уй-жойни суғурталаш агентлиги

 

Агентлик ипотека кредитлари бўйича мажбуриятлар ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқини банклардан сотиб олиш билан шуғулланади. У уй-жой қурилиши ва ипотека кредити, комплекс қурилиш лойиҳалари бўйича битимларни суғурталаш билан ҳам шуғулланади.

 

Ҳужжатлар лойиҳалари рад этилиши, уларга қўшимча киритилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах