Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие новые льготы может использовать текстильная отрасль с сентября Компенсация или аренда: что выгоднее для резидентов IT-парка Как оформлять электронный акт закупки сельхозпродукции

Савдо қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни юмшатиш режалаштирилмоқда

30.03.2023

Читать на русском языке

"Тадбиркорлик субъектлари томонидан савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик маъмурий юрисдикцияга ўтказилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳага мувофиқ, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш режалаштирилмоқда.

 

Шу билан бирга, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдорда (БҲМнинг 500 баравари) бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатиш таклиф этилмоқда.

 

Жазо тариқасида қуйидаги миқдорларда жарима белгилаш назарда тутилмоқда:

  • фуқароларга -БҲМнинг 200 баравари;
  • мансабдор шахсларга – БҲМнинг 300 баравари.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Собир Нурбердиев.