Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Шартнома: нималарни ўзгартириш режалаштирилмоқда

19.03.2021

Читать на русском языке

Президентнинг «Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Қуйидагиларни бекор қилиш таклиф этилмоқда:

  • жорий йилнинг 1 майидан:

а) тижорат банкларга етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқни;

б) давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларида олдиндан 15% тўловни белгилашга доир талабини; 

в) қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда авансни белгилашга доир талабни;

г) нотариуслар томонидан шартномаларни тасдиқлашда коммунал хизматлар бўйича қарздорликнинг мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида ахборот олиш бўйича талабни;

  • барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш амалиётини;
  • Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан намунавий шартномаларни тасдиқлаш амалиётини. Қонун билан тўғридан-тўғри Вазирлар Маҳкамасининг тарафлар учун мажбурий бўлган намунавий шартномалар чиқариши назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 

Жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилади.

 

Лойиҳада қуйидагилар белгиланган:

  • суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;
  • тузилган биржа битимлари сотувчи ва харидор томонидан ўзаро рози бўлган ҳолда ёпилганда, биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси томонидан инсофсиз рақобат ва тил бириктириш ҳолатлари мавжудлиги юзасидан ўрганиш ўтказиш тартиби;
  • мижознинг банкдаги ҳисобварағида турган пул маблағларини чиқариш тартиби;
  • давлат харидлари, инвестициялар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда коррупцияга қарши қўшимча шартларни белгилаш тартиби;
  • инвестиция шартномаси бўйича Ҳукуматнинг хулосасини олиш тартиби.

 

Шунингдек қуйидагилар белгиланди:

  • давлат харидлари тўғрисидаги шартноманинг муҳим шартларига ўзгартириш киритишга йўл қўйиладиган ҳолатлар рўйхати;
  • чет эл давлатларининг ЭРИ калитлари сертификатларини Ўзбекистон ҳудудида тан олинадиган ҳолатлар;
  • фермер хўжаликлари билан тузиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига ўқитиш шартномаларининг ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тузилиши амалиётини йўлга қўйиш.

 

Электрон тижоратда электрон савдо майдончалари орқали маҳсулотлар олди-сотдиси амалга оширилаётганда ва бошқа соҳаларда битимлар тузишда эскроу тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Эльмира Сиразиева.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах