Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как приостановить аренду в период карантина – читать на buxgalter.uzДва монитора и другие лайфхаки по работе с "первичкой" – читать на buxgalter.uzГосорганы отвечают на вопросы по карантину – 2 – читать на buxgalter.uzКак продлить ЭЦП, «сидя на диване»
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Шифокорлар ва провизорларга ягона маълумотлар базасида рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлади

Шифокорлар ва провизорларга ягона маълумотлар базасида рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлади

07.02.2020

Читать на русском языке

 

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси бу қандай ишлаши юзасидан ўз таклифларини ишлаб чиқди. Тегишли лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган ва 19 февралга қадар муҳокама учун очиқ.

 

Ушбу ташаббусни рўёбга чиқариш учун Uzhealth инновацион соғлиқни сақлаш платформаси базасида “Uzhealth CRM” шифокорлар ва провизорлар ягона электрон базасини барпо этиш режалаштирилмоқда. Шуниси диққатга сазоворки, тизимни ишлаб чиқишни тендер савдоларини ўтказмасдан Online Service Group (OSG) МЧЖга ишониб топшириш кўзланмоқда.  

 

Бунда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси шифокор ва провизорларни рўйхатдан ўтказади, уларнинг ягона электрон базасини шакллантиради, рўйхатга олишни тўхтатиб туради ва бекор қилади. Лойиҳада ушбу палатага тегишли ваколатлар бериш назарда тутилган.

 

Тизимда палатанинг ҳудудий бўлинмаси, иш берувчи муассасанинг кадрлар бўлими ёки шахсий кабинет орқали рўйхатдан ўтиш мумкин (шахсий ҳисоб ёзуви яратилгандан кейин). Рўйхатдан ўтиш 1 календарь йил давомида амал қилади, шундан сўнг жараёндан такроран ўтиш лозим бўлади. Рўйхатдан ўтиш ва қайта рўйхатдан ўтиш учун БҲМнинг 50%и миқдорида йиғим ундириш кўзланмоқда.

 

Уни тиббий ва фармацевтика фаолияти доирасида лицензия талаблари ва шартлари жумласига киритиш, шунингдек тахминан 2021 йил 1 январдан жорий этиладиган шифокор ва провизорларнинг рўйхатдан ўтмасдан ишлашини тақиқлаш рўйхатдан ўтиш таомилининг мажбурийлигини белгилайди.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов. 

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_Гост :

2020-02-08 11:00:33

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_