Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как изменялись матпомощь и НДФЛ в 2021 году Внимание! Успейте подать заявку на дистанционный экзамен ДипИФР до 22 октября 2021 года Как работать без функционала по отправке ЭСФ на импорт услуг и для комиссионеров Какие компенсационные выплаты включаются в доходы в виде оплаты труда Налоговые последствия импорта услуг: НДС

Собиқ якка тартибдаги тадбиркорлар банкрот деб топилиши мумкин

24.08.2017

 

ҚҲТБТ порталида Фуқаролик кодекси ва “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди. Қонун лойиҳаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган. У солиқ бўйича қарздорлар – собиқ ЯТТларни банкрот деб топиш имкониятини кўзда тутади.

 

Амалдаги қонунчиликка биноан банкротлик тартиб-таомиллари ҳам юридик шахсларга, ҳам якка тартибдаги тадбиркорларга қўлланади. ЯТТнинг банкротлиги механизми “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг X боби билан тартибга солинган.

 

Маълумот учун: ЯТТ банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш учун унга нисбатан талаблар камида 30 ЭКИҲни ташкил қилиши керак. Бунда унинг томонидан мажбуриятлар юзага келган кундан эътиборан 3 ой давомида уларнинг бажарилмаганлиги ҳам банкротликнинг мажбурий аломати ҳисобланади.

 

Бироқ, қонун лойиҳасига тушунтириш хатида кўрсатилганидек, амалиётда ЯТТ мақомини йўқотган шахслардан  солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ жиддий муаммолар вужудга келмоқда. Уларга нисбатан юқорида келтирилган нормаларни қўллаш энди мумкин эмас, худди шундай бундай қарзни умидсиз деб топишнинг ҳам иложи йўқ.

 

Демак, жорий йилнинг 1 июли ҳолатига 158 минг нафар ЯТТ мақомини йўқотган ёки давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар давлатга солиқ тўловлари бўйича 105,9 млрд сўм қарз бўлишган.

 

Шу боис қонун ҳужжатларини ЯТТ мақомини йўқотган ёки давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган, кредиторлар талабларини қаноатлантира олмайдиган жисмоний шахсларнинг банкротлиги тўғрисидаги норма билан тўлдириш таклиф қилинмоқда. Биринчи ҳолатда тегишли талаблар олдинги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқиши керак.

 

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш ғайриқонуний қилмиш ҳисобланади ва олинган назорат қилинмайдиган даромаднинг миқдорига боғлиқ ҳолда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади (МЖтК 176-моддаси, ЖК 188-моддаси).

 

Лойиҳа ўзгартилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Олег Заманов,

 экспертимиз.