Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Солиқ аудити қандай ўтказилади

09.03.2020

Читать на русском языке

 

ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Лойиҳа Солиқ кодексининг 140-моддаси асосида ишлаб чиқилган.

 

Солиқ аудити қуйидаги солиқ тўловчиларда ўтказилади:

  • солиқ органининг талабномасига жавобан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаган;
  • юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб бўлган солиқ тўловчиларда;
  • ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчиларда.

 

Солиқ аудитини ўтказиш зарурати бўлганда солиқ органи солиқ аудити бошланишидан камида 30 кун олдин солиқ тўловчига унинг шахсий кабинетига хабарнома юборган ҳолда хабардор қилиши шарт. Солиқ тўловчи хабарномани олгандан кейин солиқ аудитини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва маълумотларни тайёрлаб қўйиши лозим. Корхонани ихтиёрий тугатиш ҳолатида солиқ аудити олдиндан хабардор этмасдан ўтказилади.

 

Солиқ аудитини ўтказиш учун солиқ органи раҳбари буйруқ чиқаради, унда солиқ тўловчи, масъул текширувчи шахслар, солиқ аудитини ўтказиш муддатлари ва мақсади тўғрисидаги ахборот кўрсатилади. Солиқ аудитини ўтказиш муддати одатда 30 иш кунигача давом этади, айрим ҳолларда икки ва ҳатто уч ойгача узайтирилиши мумкин. Бунда унинг умумий муддати олти ойдан ошиши мумкин эмас.

 

Солиқ тўловчи томонидан  текширувчиларнинг солиқ аудитини ўтказиш учун ҳудудларга ёки биноларга киришига тўсқинлик қилинган ёки у рўйхатга олинган манзил бўйича йўқ бўлган тақдирда, солиқ органлари ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришлари мумкин. Солиқ органининг қарори электрон шаклда банкка юборилади, солиқ тўловчига эса шахсий кабинетига хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Солиқ органлари судга мурожаат қилганда солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн иш кунидан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

 

Текширувчилар ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларни амалга оширишлари мумкин:

  • бухгалтерия ҳисоби қоидаларига мувофиқ мол-мулкни инвентаризация қилишни ташкиллаштириш;
  • солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш учун зарур бўлган ҳужжат, ахборот ва маълумотларни, шу жумладан электрон шаклда ҳам тақдим этишларини талаб қилиш;
  • банклардаги барча ҳисобварақларида мавжуд бўлган пул маблағлари айланмалари тўғрисида маълумотномаларни талаб қилиш;
  • товарлар ёки хизматларни реализация қилиш бўйича ҳисобварақ-фактураларни ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда кассани ва товар-моддий бойликлар сақланадиган жойларни икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга муҳрлаш (икки иш кунидан ортиқ муддатга эса - суд қарори асосида муҳрлаш);
  • ҳужжатларнинг давлат тилидаги таржимасини талаб қилиш;
  • заруратдан келиб чиқиб сайёр солиқ текширувини ташкиллаштириш.

 

Солиқ тўловчи солиқ аудити учун талаб қилинаётган ахборотни тегишли талабнома олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида тақдим этиши шарт. Жараёнда текширувчилар контрагентдан ёки бошқа шахслардан ушбу ҳужжатлар ёки ахборотни талаб қилиб олишга ҳақли. Бунинг учун тегишли солиқ органига мақсади ва зарур ахборот кўрсатилган сўров юборилади. Шундан кейин бошқа шахсга ҳам шахсий кабинет орқали талабнома келади, унга мувофиқ ахборотни 5 иш куни ичида тақдим этиш зарур бўлади. Текширувчилар томонидан солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ ҳужжатлар аниқланган ҳуқуқбузарликлар фактини тасдиқлаш учун олиб қўйилиши мумкин.

 

Солиқ аудити натижаларига кўра далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси солиқ тўловчига текширув тугаганидан кейин 3 иш куни ичида топширилади. Солиқ аудити натижалари бўйича қарор солиқ органи раҳбари томонидан далолатнома имзоланган кундан эътиборан 10 иш куни ўтгач, лекин 15 беш иш кунидан кечиктирмай қабул қилинади.

 

Лойиҳа 2020 йил 20 мартга қадар муҳокама қилиш, фикр-мулоҳаза ва таклифларни киритиш учун жойлаштирилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

  Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_