Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Солиқ маслаҳатчиларининг хулосасини олдингизми – режали текширишлар 5 йилда бир марта ўтказилади

Солиқ маслаҳатчиларининг хулосасини олдингизми – режали текширишлар 5 йилда бир марта ўтказилади

15.09.2017

 

ҚҲТБТ порталида солиқ маслаҳатчилари институтининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Солиқ маслаҳатчилари ҳисобот тузишади ва топширишади

 

«Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига қўшимчалар солиқ маслаҳати бўйича хизматлар рўйхати кенгайтирилишини назарда тутади. Унга мижоз (ишонч билдирувчи) номидан солиқ ҳисоботини тузиш, шунингдек солиқ органи ва статистика органларига солиқ ва молиявий ҳисоботларни тақдим этишни киритиш таклиф этилмоқда.  

 

Солиқ кодексига тузатишлардан келиб чиқиб солиқ маслаҳатчилари солиқ ҳисоботларини ишончнома асосида топширади.

 

Стажга эга солиқчилар махсус курсдан озод этилади

 

Солиқ органларида 10 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган номзодларни солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус курсдан озод этиш таклиф этилмоқда.

 

Маълумот учун: ҳозирги кунда бу солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун барча номзодларга қўйиладиган талаблардан бири.

 

Ушбу қоида солиқ хизматидан бўшаганларга ҳам ишдан бўшаган вақтидан бошлаб 3 йил ичида татбиқ этилади.

 

Режали текширишлар даврийлиги оширилади

 

Қуйидагиларнинг молия-хўжалик фаолиятини 5 йилда 1 маротабадан кўп бўлмаган муддатда режали текшириш  таклиф этилди:

  • ҳалол солиқ тўловчиларни;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш, солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш ва ҳисобга олиш масалалари бўйича солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг хулосасига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини.

 

Тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олиш жойи бўйича солиқ органига солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг тегишли хулосасини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлига қадар тақдим этишлари керак бўлади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз.