Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоги нужно платить за семейный гостевой дом - читать на buxgalter.uzКакую форму ЭСФ заполнить строительной организации и продавцу фармпродукции - читать на buxgalter.uzГНК рассказал, как камеральный контроль выявил самые распространенные нарушения по НДС - читать на buxgalter.uzГНК разъяснил предлагаемый механизм применения санкций к экспортерам и импортерам - читать на buxgalter.uz

Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши қандай ишлайди

14.11.2018

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши (бундан кейин – Кенгаш) томонидан солиқ низоларини кўриб чиқиш регламенти лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

 

Илгари ёзганимиздек, Кенгаш 26.06.2018 йилдаги ПҚ–3802-сон қарорга мувофиқ ташкил этилган. Кенгаш кўриб чиқадиган низоларнинг тоифалари ва бошқа жиҳатлар ҳақида батафсил – бу ерда.

 

Қандай ҳужжатлар зарур

 

Кенгашга тегишли ариза билан мурожаат қилиш мумкин (ўзи келган ҳолда ёки электрон почта орқали), унга қуйидагилар илова қилинади:

  • солиқ текшируви далолатномаси;
  • текширув натижалари бўйича солиқ органининг қарори;
  • солиқ тўловчининг банкдаги счётлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳақидаги солиқ органининг қарори;
  • камерал назорат натижалари бўйича чиқарилган, қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш ҳақидаги ёки солиқ ҳисоботига тузатиш киритиш ҳақидаги солиқчиларнинг талаби;
  • қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни мажбурий ундириш ҳақидаги инкассо топшириқномаси;
  • солиқ тўловчи қаноатланмаган ёки қисман қаноатланган солиқ низоси бўйича ДСҚ Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармасининг хулосаси;
  • ариза берувчининг вакили ёки солиқ агентининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар улар орқали ариза топширилаётган бўлса);
  • ариза берувчининг позициясини асословчи бошқа ҳужжатлар.

 

Қандай тартибда кўриб чиқилади?

 

Молия вазирлиги келиб тушган ҳужжатларни Кенгаш раисига (молия вазири ўринбосари, таҳр.) топширади, у эса уларни ўрганиб чиқиш учун Котибиятга йўллайди. Агар қоғозлар белгиланган талабларга мувофиқ келса, низо Кенгаш кўриб чиқиши учун киритилади – материаллар унинг аъзоларига тарқатилади.

 

Заруратга қараб маълумотнома тусидаги, ахборот-таҳлилий материаллар сўраб олинади, солиқ солиш соҳасидаги экспертлар ва мутахассислар четдан таклиф этилади.

 

Йиғилиш қайси сана ва вақтда ўтказилиши ҳақида ариза берувчи ва бошқа иштирокчилар олдиндан, камида 5 кун аввал хабардор қилинади. Ариза кўпи билан бир ойда, истисноли ҳолатларда кўпи билан икки ойда кўриб чиқилади.  

 

Кенгаш йиғилишлари ойда камида 1 марта кундузи ўтказилади. Ҳар бир солиқ низоси алоҳида кўриб чиқилади. Барча манфаатдор шахслар мажлислар залига таклиф этилади. Мажлисда томонларнинг далил ва асослари тингланади, тақдим этилган материаллар, ваколатли органлар, мутахассислар ва экспертларнинг хулосалари ўрганилади. Оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қарор қабул қилинади ва баённома шаклидаги хулоса кўринишида расмийлаштирилади (тавсия тусига эга бўлади, таҳр.). Заруратга қараб йиғилиш видеотасвирга туширилади ёки аудиога ёзиб олинади.

 

Кенгаш хулосаси раис томонидан тасдиқланган санадан эътиборан 2 иш куни ичида солиқ низоси томонларига юборилиши керак.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 


Олег Заманов.