Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Соя қандай етиштирилади?

21.06.2017


ҚҲТБТ порталида  Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-сон “2017-2021 йилларда республикада соя экишни ташкиллаштириш ва соя дуккаклари етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Ҳужжатга биноан соя харид қилишга давлат буюртмалари жойлаштирилади.

 

Соя харид қилишга давлат буюртмаси:  

  • қайта ишловчи корхоналарни хом ашё билан таъминлаш;
  • аҳолини соя ёғи билан таъминлаш ва ўсимлик ёғи ассортиментини кенгайтириш;
  • чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларини озуқа билан барқарор таъминлаш учун бу турдаги маҳсулотга эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда  шакллантирилади.

 

Лойиҳа  «Ўзпахтаёг» АЖ ёғ-мой корхоналари ҳузурида Селекция, уруғчилик, соя етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш илмий-техника марказларини барпо этишни кўзда тутади.

 

Мазкур марказларнинг мақсади:

  • республиканинг турли шароитларида хорижий селекциянинг янги юқори ҳосил берадиган соя навларини синаш;
  • соя етиштиришда муваффақиятли амалиётга эга мамлакатларнинг илмий муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳисобланади.

 

Юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида лойиҳада  2017-2018  ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетида “Соя ва бошқа мойли экинларни етиштириш агротехнологияси” кафедрасини ташкил этиш таклиф қилинаётир.

 

Ғалладан бўшаган майдонларга такроран экиш тарзида соя экишни амалга оширадиган фермер хўжаликларига ТИФ миллий банки томонидан бўнак тўланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Моҳина Мирзаева.