Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Выездной мастер-класс для будущих предпринимателей – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ при циклическом производстве и "незавершенке" – читайте на buxgalter.uzКак подтвердить отрицательный НДС – читайте на buxgalter.uzЧто ответить комиссионеру на требование ГНИ о доначислении НДС – читайте на buxgalter.uz

Судьяларга пенсияга доир имтиёзлар бериш таклиф этилди

20.09.2018

Читать на русском языке


Олий суд Судьяларни пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

 

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасида айтилишича, судьяларни ва уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлашнинг бошқа шартлари, нормалари ва тартиби назарда тутилиши мумкин. Амалда янада имтиёзли қоидаларни қўллашга рухсат берилади. Бу уларни умумий тартибда пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқдан маҳрум этмайди, албатта.

 

Олий суд ишлаб чиққан лойиҳанинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

 

Пенсияга чиқиш учун ёш ва стаж

 

Таклиф этилаётган Низомга мувофиқ судьялар қуйидаги пенсияларни олишга ҳақли бўладилар:

 

а) ёшга доир – судья сифатида камида 15 йиллик иш стажига эга бўлганда эркаклар 60 ёшга ва аёллар 55 ёшга тўлганда (оддий тартибда эркакларга 25 йил, аёлларга эса 20 йил стаж талаб этилади – таҳр.);

 

б) ногиронлик – судья сифатидаги иш стажидан қатъи назар меҳнатда майибланиш оқибатида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (оддий тартибда ҳам стаж аҳамиятга эга эмас – таҳр.);

 

в) умумий касаллик туфайли ногиронлик – ногиронлик бошланган пайтга қадар судья сифатида қуйидаги иш стажига эга I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар:

 

Лойиҳага кўра судьялар учун

Умумий тартибга кўра

Ёши

Судья лавозимидаги иш стажи

(йил)

Ёши

Иш стажи

30 ёшга тўлмаган шахсларни судья лавозимига тайинлашга йўл қўйилмайди («Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 61-моддасига қаранг)

23 ёшга қадар

 

2

23 ёшдан 26 ёшга қадар

 

3

26 ёшдан 31 ёшга қадар 

 

5

30 ёшдан 40 ёшга қадар

3

31 ёшдан 36 ёшга қадар

 

7

36 ёшдан 41 ёшга қадар

 

9

40 ёшдан 50 ёшга қадар

7

41 ёшдан 46 ёшга қадар

 

11

46 ёшдан 51 ёшга қадар

 

14

50 ёшдан 60 ёшга қадар

10

51 ёшдан 56 ёшга қадар

 

17

56 ёш ва ундан ошганда

 

20

 

 

г) боқувчисини йўқотганлик – вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари. Қуйидагилар оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари ҳисобланадилар:

 

  • болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 16 ёшга тўлмаган бўлса ёки 16 ёшдан катта бўлса ҳам 16 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган бўлсалар. Бунда ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса;

 

  • ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, башарти, улар пенсия ёшига тўлган (эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда) ёки ногирон бўлсалар;

 

  • ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъи назар, ота ва онадан бири ёки эр (хотин) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса;

 

  • бува ва буви – агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса.

 

Шуни қайд этиб ўтамизки, қуйидаги ҳолларда судья лавозимидан бошқа ишга ўтказилган шахсларнинг ҳам ёши ва иш стажи юқорида кўрсатилган тартибдагидек қўшиб ҳисобланади:

 

  • Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан;
  • судья Қонунчилик палатаси депутати ёки Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланганда (тайинланганда);
  • Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзоси сифатида тайинланганда.

 

Бу – муҳим! Судья сифатида пенсия тайинлаш ҳуқуқини берувчи иш стажига иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлиш даврлари қўшиб ҳисобланмайди.

 

Пенсияни ҳисоблаш қоидалари

 

Пенсия миқдори ҳар бир аниқ ҳолатда унинг таянч миқдори ва устама ҳақлардан келиб чиқиб ҳисобланади. Ҳисоблаш қоидалари жадвалда кўрсатилган:

 

Қоида

Лойиҳага кўра судьялар учун

Умумий тартибга кўра

 

Пенсиянинг таянч миқдори

 

Пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш ҳақига қуйидагилар қўшилади:

 

 

лавозим маоши, шунингдек барча турдаги устама ҳақлар, қўшимча тўловлар, ш.ж. кўп йил ишлаганлик, мартаба даражаси учун қўшимча тўлов, мукофотлар ва бошқа тўловлар.

 

қонун ҳужжатларига мувофиқ Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар (1.01.2019 йилдан ушбу бадаллар бекор қилиниши муносабати билан бўлажак ўзгаришлар ҳақида бу ерда ўқинг).

Қуйидаги даврдаги иш ҳақи олинади:

ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, судья лавозимида меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 12 ойдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича).

ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5 йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича).

 

Пенсияни ҳисоблаш учун қуйидаги суммадаги иш ҳақи олинади:

10 ЭКИҲга тенг – тўли, 10 ЭКИҲдан ортиқ қисмида – 50%.

8 ЭКИҲдан ортиқ бўлмаган.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун пенсияларнинг қуйидаги таянч миқдорлари белгиланади:

 

а) ёшга доир пенсия учун – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55%и;

 

а) ёшга доир пенсия учун – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55%и, лекин расмий белгиланган ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100%и миқдорида;

б) умумий касаллик оқибатида I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси учун – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55%и; 

б) I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси учун – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55%и, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100%и миқдорида;

 

в) меҳнатда майибланиш оқибатида I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси учун – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 75%и;

в) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30%и;

 

 

г) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига меҳнатда майибланиш оқибатида боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 40%и.

 

в) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30%и, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 50%и миқдорида;

 

 

г) ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга ёки вафот этган ёлғиз онанинг болаларига, ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30%и, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100%и миқдорида.

Иш стажи учун пенсияларнинг оширилиши

Пенсия тайинлаш учун талаб қилинадигандан ортиқ иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсияларнинг базавий миқдорлари оширилади:

 

а) ёшга доир пенсия – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 2%и миқдорида;

а) ёшга доир пенсия – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1%и миқдорида;  

б) I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 2%и миқдорида;

б) I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1%и миқдорида;

в) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун – боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 1%и миқдорида.

 

 

в) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун – боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5%и миқдорида.

 

Отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробари миқдори доирасида амалга оширилади. 

Алоҳида қоида: пенсия тайинлаш учун талаб қилинадигандан ортиқ иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун жами пенсияларнинг базавий миқдорлари кўпи билан ўртача ойлик иш ҳақининг 75%ига оширилади.

 

 

Лойиҳада таклиф этилган пенсияларга устама ҳақларни тайинлаш тартиби умумбелгиланган тартибдан жиддий фарқ қилмайди.

 

Судьяларга пенсия тайинлаш ва тўлаш учун ким масъул?

 

Низомга мувофиқ қуйидагилар пенсия тайинлаш билан шуғулланади:

 

  • Конституциявий суд – Конституциявий суднинг судьяси бўлиб ишлаган шахсларга;
  • Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти – Олий суд судьяси, шунингдек 2017 йил 1 июнгача Олий хўжалик суди судьяси, доимий асосда фаолият юритувчи Судьялар олий кенгаши аъзолари, шунингдек судларда (2017 йил 1 июнгача умумий юрисдикция ва хўжалик судларида) ишлаган судьяларга.

 

Бу – муҳим! Кейинги фаолият туридан қатъи назар, 15 йил судья сифатида ишлаган, умумий асосларда пенсия тайинланган шахсларга Низомга мувофиқ пенсияни қайта ҳисоблаш ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда. Бунда охирги судьялик лавозимидан келиб чиқиб ва Низом кучга кирган кундаги судьянинг тегишли лавозими бўйича иш ҳақини ҳисобга олиб, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.

 

Пенсия тайинлаш учун комиссиялар тузилади. Комиссия пенсия тайинлаш тўғрисида ариза бошқа зарур ҳужжатлар билан бирга келиб тушганидан эътиборан 10 кун муддатда тегишли қарор (пенсия тайинлаш, пенсия тайинлашни рад этиш, тақдим этилган ҳужжатларнинг асослилигини текшириш ҳақида ва б.) қабул қилади.

 

Ушбу Низомга ва Қонунга мувофиқ бир вақтнинг ўзида пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга унинг танловига кўра пенсиянинг битта тури тайинланади.

 

Пенсионерга судьянинг пенсия гувоҳномаси берилади, у расмий ҳужжат ҳисобланади.

 

Ҳужжат лойиҳасида қуйидагилар ҳам қайд этилган:

  • пенсияларни тайинлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар;
  • пенсияларни тайинлаш учун иш стажини ҳисоблаб чиқариш ва тасдиқлаш тартиби;
  • пенсияларни тайинлаш тартиби;
  • пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш тартиби;
  • пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби;
  • пенсияларни тўлаш тартиби;
  • пенсиялар ҳисобини юритиш ва сақлаш тартиби.

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_