Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Депутат предлагает усилить безопасность ЭЦП – бухгалтеры в шоке, чего ожидать Почему не каждое письмо налоговой требует ответа Аренду прилегающих участков упростили: самовольные конструкции нужно оформить или снести Появился способ решить спор с таможенниками до суда Расчеты с физическими лицамиКак использовать искусственный интеллект в работе бухгалтера
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Судьялик лавозимида бўлиш муддатининг кетма-кетлигига риоя этиш мажбурий бўлмайди

Судьялик лавозимида бўлиш муддатининг кетма-кетлигига риоя этиш мажбурий бўлмайди

12.01.2018


Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида судьялар мақомининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Президент Ш.Мирзиёев ўзининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш учун, биринчи навбатда, судьяларни одил судловга таъсир ўтказадиган омиллардан ҳимоя қилиш керак. Тергов ва суд ишига аралашиш ҳолатларини аниқлаш, бунинг учун жавобгарликни кучайтириш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш ғоят муҳимдир”, деб таъкидлади.

 

Лойиҳага кўра, 2018 йил 1 апрелгача Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси ва Адлия вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқади. Унда судьялик лавозимига илк бор тайинланаётган номзод бўйича туман ва шаҳар жамоатчилиги фикрини ўрганиш тартиби ўрнатилади. Шунингдек, қонун лойиҳасида Президент томонидан судьялик лавозимларига тайинлаш (тақдимнома киритиш) тартибини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Судьялик лавозимида бўлиш муддатининг кетма-кетлигига риоя этиш мажбурий бўлмайди.

 

Эслатиб ўтамиз,  ҳозирги вақтда судьялар лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз даврга тайинланади (сайланади).

 

Лойиҳа 15.01.2018 йилгача муҳокама учун очиқ. 

 

Анвар Иркахўжаев.