Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Табиий монополиялар нархлари бир ой ичида тасдиқланади

26.09.2017


Табиий монополиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси бўйича Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси депутатлари,ЎзХДП фракцияси аъзолари Аксавли Тумишова ва Алия Юнусованинг тушунтиришлари.


Ўзбекистон Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги  Қонунининг амалдаги таҳририга кўра, табиий монополия субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар (тарифлар) лойиҳалари ваколатли орган томонидан бир ҳафта муддатда кўриб чиқилади.

 

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорига мувофиқ, монополист корхоналар томонидан тақдим этилган нарх (тариф)ларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ваколатли орган томонидан бир ой муддатда амалга оширилади.

 

Табиий монополия субъектлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёни монополист корхоналар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёни билан айнан бир хиллигини ҳисобга олган ҳолда, табиий монополия субъекти томонидан тақдим этилган нарх (тариф)лар лойиҳаларини ваколатли орган томонидан кўриб чиқиш муддатини бир ой қилиб белгилаш таклиф этилмоқда.


Фикримизча, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши табиий монополия субъектлари томонидан тақдим этиладиган молиявий ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини ҳамда уларнинг товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар (тарифлар)ни сезиларли ўсишига олиб келувчи омилларни синчиклаб кўриб чиқишга ёрдам беради.


Маъруф УСМАНОВ.