Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Тадбиркорларнинг судлов ҳимояси: халқаро тижорат арбитражи

16.11.2017

Жорий йилнинг 9-10 ноябрь кунлари пойтахтимизда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (бундан буён ССП деб юритилади), Адлия вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида “Ўзбекистоннинг ҳуқуқий тизимида арбитраж муҳокамасини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари: миллий амалиёт ва халқаро тажриба” мавзусида Халқаро илмий-амалий семинар ташкил қилинди.

 

Маърузаларда таъкидланганидек, чет эл инвестицияси, шу жумладан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишдан манфаатдор бўлган давлатлар учун қулай ҳуқуқий муҳит яратиш, қонунлар ва уларни қўллаш амалиётини такомиллаштириш устувор йўналиш ҳисобланади. 

 

Халқаро тижорат арбитражи низоларни ҳал қилишнинг мослаштирилган таомилларини яратиш имкониятини беради, бу эса уни мураккаб тижорат транзакциялари учун қудратли воситага айлантиради. Айнан шунинг учун ҳам ўз иқтисодиётига чет эл инвестицияси оқимини кенгайтиришни истайдиган мамлакатлар ҳам ҳуқуқий, ҳам ташкилий жиҳатдан халқаро тижорат арбитражи соҳасини ривожлантириши зарур.

 

Бу соҳадаги мамлакатимизнинг мантиқий қадами халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги қонунни қабул қилишдир. Мазкур йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда:

 

1.  Президентнинг 2017 йил 19 июндаги ПФ-5087-сон «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан  муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан ССП таркибида хорижий инвесторлар, шунингдек, чет эллик ҳамкорлар билан ўзаро муносабатларда миллий компанияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича халқаро тижорат арбитраж судини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар Режаси тасдиқланди.

 

2. Комплекс чора-тадбирларни амалга оширувчи Ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди ва Вазирлар Маҳкамасига киритилмоқда. Мазкур Қонуннинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида халқаро тижорат арбитражи ташкил этилиши ва фаолияти, шунингдек унинг қарорлари тан олиниши ва ижро этилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга-солишдан иборат.

 

Таклиф этилган Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

 

биринчидан тижорат арбитраж институтини оммавий аҳамиятга молик вазифаларни амалга оширадиган ва низоларни бартараф этишнинг муқобил усули ҳисобланадиган фуқаролик жамиятининг энг муҳим институтларидан бири сифатида Ўзбекистонда ривожлантириш;

 

иккинчидан ташқи иқтисодий фаолият соҳасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш учун зарур ҳуқуқий шароитларни яратиш;

 

учинчидан ташқи иқтисодий битимлардан юзага келадиган низоларни кўриб чиқишда хўжалик юритувчи субъектларнинг харажатлари, кўриб чиқиш муддатлари қисқаришини таъминлаш;

 

тўртинчидан мамлакатнинг халқаро битимлардаги низоли масалаларни кўриб чиқиш бўйича минтақадаги нуфузи ўсишини таъминлаш.

 

 

Фозилжон ОТАХОНОВ,

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қошидаги

Халқаро  тижорат арбитраж судининг раиси,

 ю.ф.н., доцент.