Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун ҳудудларда комиссиялар ташкил этилади

26.09.2022

Читать на русском языке

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Президентнинг “Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

 

Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тадбиркорлар кенгаши фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида Тадбиркорлар кенгашини  ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланади:

  • Тадбиркорлар кенгаши фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси таркиби;
  • Кенгашнинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, Кенгаш таркибини шакллантириш, фаолиятини ташкил этиш ва унинг мажлисини ўтказиш тартибини назарда тутувчи Тадбиркорлар кенгаши тўғрисидаги намунавий низом.

 

Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари бўлади:

  • тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижроси таъминланишини назорат қилиш;
  • тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши ҳолатини ва унинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши тизимини таҳлил қилиш;
  • тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича НҲҲлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш заруриятини кўриб чиқиш;
  • тадбиркорлик субъектларининг инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва экспортни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.