Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Такси бозорида катта ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда

01.04.2019

Читать на русском языке

Якка тартибдаги тадбиркорлар такси хизматларини кўрсата оладилар. Ушбу соҳадаги юридик шахслар аэропортлар, вокзаллар, автостанциялар ва савдо марказларига қарашли автомобилларнинг тўхташ жойларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Такси операторлари учун янги қоидалар белгиланади. ҚҲТБТ порталида Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Якка тартибдаги тадбиркор таксичилик қила олади

 

2019 йил 1 июлдан қуйидаги тартибни ўрнатиш таклиф этилмоқда:

 

а) электрон платформа орқали операторлар билан шартнома тузиш шарти билан жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркорлар (бундан кейин – ЯТТ) сифатида тўрттадан ортиқ бўлмаган йўловчини сиғдира оладиган енгил автомобилларда йўналишсиз такси сифатида йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи берилади; 

 

б) йўналишсиз таксида йўловчиларни тижорат мақсадида ташиш билан шуғулланувчи ЯТТга лицензия (лицензия карточкалари) берганлик учун давлат божи юридик шахсларнинг енгил автомобиллари учун белгиланган ставкаларнинг бир ярим баравари миқдорида тўланади;

 

в) йўналишсиз такси рангини қонун ҳужжатларида талаб қилинган рангга мувофиқ ҳолга келтириш учун уни бўямасдан шахматли композиция тасвирини туширган ҳолда эшиклар, олд капот ва юкхона бўлими юзасига ўзи елимланадиган материаллар ёпиштирилади;  

 

г) бунда йўналишсиз таксида йўловчиларни тижорат мақсадида ташиш билан шуғулланувчи ЯТТ қуйидагиларни амалга оширишлари шарт:

  • йўналишсиз таксини ички ва ташқи маълумотлар билан жиҳозлаш ва экипировкалаш, ягона таниш белгилари билан жиҳозлаш талабларига риоя этилишини таъминлашлари (махсус рақамли белгилар бундан мустасно);
  • буюртмаларни (буюртманомаларни) ҳисобга олиш, тўлов терминали, ҳисоблагич-таксометр, радиоалоқа воситаси ва йўловчиларга йўл ҳақи тўғрисида мажбурий ахборот бериш функцияларини таъминловчи махсус иловалардан фойдаланишлари;
  • Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ихтисослаштирилган пунктларда рейсга чиқиш олдидан тиббий кўрикдан ўтиш ва автомобилни техник кўрикдан ўтказишни таъминлашлари.

 

Юридик шахслар учун ўзгаришлар

 

Биринчидан, ташувчилар учун мижозларни излаш бўйича интерактив хизматлар кўрсатувчи юридик шахсларнинг ишлаш қоидаларини белгилаш таклиф этилмоқда. Лойиҳа ўзгартиришларсиз тасдиқланган тақдирда улар қуйидагиларни амалга оширишлари керак бўлади:

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган алоҳида бўлинма орқали ўз фаолиятларини амалга оширишлари;
  • ташувчилар учун мижозларни излаш бўйича интерактив хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширишни бошлаган пайтда Интернетдаги ўз сайтларида шахсий мақомлари (ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзили, СТИРи, фойдаланиладиган серверлар ҳақиқатда жойлашган жойлари манзили ва ҳ.к.) тўғрисида тўлиқ ахборотни жойлаштиришлари;
  • фақат ташувчилар (лицензияланган енгил автомобилларга эга юридик шахслар ва ЯТТ) билан хизмат кўрсатиш шартномаларини тузишлари;
  • шартнома тузиш пайтида лицензияловчи орган сайтида жойлаштирилган реестрдаги маълумотлар асосида лицензияларнинг ҳақиқий эканлигини текширишлари;
  • Транспорт вазирлиги ва ДСҚ электрон базасига ихтисослаштирилган дастурни интеграциялашлари;
  • Ўзбекистон ҳудудида ихтисослаштирилган дастурий таъминот сервер ускунасини жойлаштиришлари.

 

Тегишли рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган ташувчилар учун мижозларни излаш бўйича интерактив хизматлар кўрсатишга йўл қўйилмайди. Ахборот коммуникациялари вазирлиги ва Давлат алоқа инспекцияси бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда бунинг устидан назорат қилади.

 

Иккинчидан, йўналишсиз таксида йўловчиларни ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга йўл бўйидаги автомобилларнинг тўхташ жойлари ва аэропортлар, вокзаллар, автостанциялар, савдо марказлари, шунингдек маҳаллий ҳокимият органларига қарашли марказий бозорларнинг автомобилларни вақтинча сақлаш жойларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда. 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_