Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uz

Ташқи савдо фаолиятини либераллаштириш бўйича 10 қадам

11.10.2017

 

ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи савдо фаолиятини либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Бутун комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф этилмоқда.

 

Биринчидан, юридик ва жисмоний шахсларга улар томонидан тузилган  ташқи савдо контрактлари бўйича тўлов шартларини ўз ихтиёрига кўра танлаш ҳуқуқини бериш.

 

Иккинчидан, ташқи савдо контрактлари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзининг вужудга келиш муддатларини экспорт операциялари бўйича маҳсулотларни экспортга юклаб жўнатиш муддатидан бошлаб, импорт операциялари бўйича тўлов амалга оширилган санадан бошлаб  120 кун доирасида бирхиллаштириш. Бундан қуйидаги товарлар мустасно:

  • Ўзбекистон резидентлари- муассислар томонидан хориждаги корхоналар номига (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шўъба корхоналари, фирма дўконлари, дилерлик тармоқлари ва консигнация омборлари), ССП аъзолари томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига олиб чиқилаётган товарлар;
  • Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар асосида ёки Бошқарувчи қўмита томонидан Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимни амалга ошириш доирасида контрактлар тасдиқланган ҳолатда олиб кириладиган товарлар.

 

Маълумот учун: бугунги кунда ушбу муддатлар ўзгариб туради ҳамда 60, 90 ва 180 кунни ташкил этади.  

 

Учинчидан, жисмоний ва юридик шахсларга хорижий валютада олдиндан тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномаларини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз  товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини амалга ошириш ҳуқуқини бериш. Қуйидагилар бундан мустасно:

  • Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида бериладиган лицензиялар бўйича амалга ошириладиган экспорт-импортнинг ўзига хос маҳсулотлари;
  • имтиёзлар татбиқ этилмайдиган экспорт хом ашё товарлари;
  • Президент ёки Ҳукуматнинг қарорларига асосан экспорт қилинадиган буюмлар ва маҳсулотлар.

 

Экспорт учун божхона расмийлаштирувини ТСОЯЭАТда ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномасиз амалга оширишга рухсат этилади (юқорида санаб ўтилган ўзига хос товарлар ҳамда инвойс асосида экспорт қилинадиган товарлардан ташқари). Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзлари вужудга келганлиги учун бевосита юридик ва жисмоний шахслар жавоб беради.

 

Тўртинчидан, юридик шахс томонидан фуқародан янги ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини кейинчалик қайта ишлаш ёки экспорт қилиш учун сотилган маҳсулот унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатсиз сотиб олинганда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш.

 

Маълумот учун: мазкур ҳужжат Солиқ кодексининг 179-моддаси 12-кичик бандига асосан талаб этилади.

 

Бешинчидан, юридик ва жисмоний шахсларга Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган транспортировка қилишда табиий йўқотишлар меъёрлари доирасида экспорт қилинган янги мева-сабзавот, узум, полиз маҳсулотларининг фактура қийматига тузатиш киритишга рухсат бериш. Харидор ва сотувчи ўртасида тузилган қабул қилиш далолатномаси тузатишлар учун асос бўлади.

 

 Олтинчидан, улгуржи савдо учун устав жамғармасини шакллантириш бўйича лицензия талабини бекор қилиш.

 

Маълумот учун: бугунги кунда улгуржи савдони амалга ошириш учун ЭКИҲнинг 3500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда устав жамғармасини шакллантириш зарур, унинг ЭКИҲнинг 1200 баравари пул маблағлари билан шакллантирилиши керак.

 

Еттинчидан, экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи вужудга келганлиги учун экспорт қилувчиларга нисбатан қўлланиладиган жавобгарлик чорасини импорт операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи вужудга келганлиги учун импорт қилувчиларга татбиқ этиш.

 

Саккизинчидан, мамлакатнинг божхона ҳудудидан олиб чиқилаётган товарларнинг божхона қийматини экспорт БЮДда кўрсатилган фактура қийматидан божхона тўловларини ҳисоблаб ёзиш йўли билан божхона қийматини аниқлаш ва декларациялаш тартибини бекор қилиш.

 

Тўққизинчидан, енгиб бўлмас куч таъсири вужудга келганда (форс-мажор), шу ҳолатлар вужудга келган давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган ушбу ҳолат даврида хорижий валютадаги тушумнинг келиб тушиш муддатини узайтириш.

 

Ўнинчидан, жарима санкцияларини қўллаш мақсадида экспорт контракти бўйича дебиторлик қарзи суммасини экспорт қилувчи ҳисобварағига суғурта полиси бўйича келиб тушган суғурта товони суммасига камайтириш.

 

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига товарлар (юқорида кўрсатилган ўзига хос товарлардан ташқари), ишлар ва хизматларни экспорт контрактини тузмасдан, инвойслар бўйича экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон банкларидаги ҳисобварақларига 100% олдиндан тўлов ўтказгандан кейин ТСОЯЭАТда маълумотларни киритиш билан экспорт қилишга рухсат бериш таклиф этилмоқда.

 

Экспорт қилувчининг аввал амалга оширилган экспорти бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи бўлган тақдирда  ёки реализация қилинмаган товар тегишли муддатларда қайта олиб кирилмаган бўлса, божхона органлари товарни фақат бизнинг экспорт қилувчи фойдасига муддати ўтган кредиторлик қарзи мавжуд бўлган ўша хорижий харидор номига олиб чиқилишини рад этади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз.