Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Техник регламентларни, сертификатлаштириш ва метрология қоидаларини бузганлик учун жарималар қанчага оширилади

Техник регламентларни, сертификатлаштириш ва метрология қоидаларини бузганлик учун жарималар қанчага оширилади

13.02.2019

Читать на русском языке

 

ҚҲТБТ порталида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритиладиган тегишли тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелга қадар техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонун бузилиши учун жавобгарликнинг кучайтирилишини кўзда тутадиган қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш вазифаси топширилган (12.12.2018 йилдаги ПҚ–4059-сон қарорга қаранг).

 

«Ўзстандарт» агентлиги (қонун лойиҳаси ишлаб чиқувчиси, таҳр.) МЖТКнинг учала моддаси бўйича амалдаги маъмурий жарималарни бир неча баравар оширишни таклиф этмоқда:

 

Т/р

Диспозиция

(жавобгарликка олиб келадиган қилмиш)

Амалдаги жарима

Таклиф этилаётган жарима

1

Техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этмаслик (МЖТКнинг 212-моддаси)

Хўжалик фаолияти субъектларининг техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этмаслиги

фуқароларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 2 бараваригача

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 2 бараваридан 3 бараваригача

фуқароларга – ЭКИҲнинг 15 баравари


мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 30 баравари

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

фуқароларга – ЭКИҲнинг 2 бараваридан 3 бараваригача

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 10 бараваригача

фуқароларга – ЭКИҲнинг 30 баравари


мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 50 баравари


Стандартлар ва ўлчов воситаларини назорат қилувчи давлат инспекторларининг текширилган маҳсулот техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаслик

ЭКИҲнинг 2 бараваридан 3 бараваригача

ЭКИҲнинг 30 баравари

Юқорида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш

ЭКИҲнинг 3 бараваридан 10 бараваригача


ЭКИҲнинг 50 баравари

2

Метрология қоидаларини бузиш (МЖТКнинг 213-моддаси)

Метрология қоидаларини бузиш

фуқароларга ЭКИҲнинг ½ қисмидан 1 бараваригача

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача

фуқароларга – ЭКИҲнинг 5 баравари


мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 10 баравари


Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса


фуқароларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача


мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача

фуқароларга – ЭКИҲнинг 7 баравари



мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 15 баравари



3

Мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузиш (МЖТКнинг 214-моддаси)

Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг), сертификатлаштириш органларининг ва аккредитация қилинган синов лабораторияларининг (марказларининг) маҳсулотни (ишларни, хизматларни) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузиши

ЭКИҲнинг 2 бараваридан 3 бараваригача


фуқароларга – ЭКИҲнинг 15 баравари


мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 30 баравари



Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

фуқароларга – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача


мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача

фуқароларга – ЭКИҲнинг 40 баравари



мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 15 баравари*

*Изоҳ. Мансабдор шахслар томонидан МЖТКнинг 214-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун ЭКИҲнинг 30 баравари миқдорида жарима белгилаш таклиф этилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу модданинг иккинчи қисми бўйича қатъийроқ жавобгарлик чораси назарда тутилиши керак. Лойиҳа матнида хатога йўл қўйилган кўринади, иккинчи ҳолатда ЭКИҲнинг 50 бараварига тенг жаримани қўллаш таклиф этилган.

   

Кўриб турганимиздек, таклиф этилаётган ўзгартиришлар билан жарималар сезиларли даражада оширилган. Шу ўринда тузатишлар эълон қилингач, уч ойдан сўнг оширилган миқдорларни қўллаш режалаштирилаётганини қайд этиб ўтамиз.

 

23 февралгача тузатишлар муҳокамасида иштирок этиб, фикр-мулоҳаза, шарҳ ва таклифларингизни қолдиришингиз мумкин.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.