Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учесть здание в комплекте с оборудованием – читать на buxgalter.uzАутсорсинг или штатная бухгалтерия – что лучше? – читать на buxgalter.uzЭЦП: три проблемы + три решения – читать на buxgalter.uzНужно ли заключать трудовой договор с собственником–директором – читать на buxgalter.uzКогда ждать контрольной покупки- читать на buxgalter.uz

Терминал бўйича нарх оширилганда – суд орқали молиявий санкция

16.03.2017

Давлат солиқ қўмитаси Президентнинг 15.02.2017 йилдаги ПҚ–2777-сон «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорини амалга ошириш мақсадида қонунчиликка тузатишлар лойиҳаларини тайёрлади. Ҳозирги вақтда улар қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш порталида муҳокама учун очиқ.

Маълумот учун: қарор билан жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб чакана савдо ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасида пластик карточкалар воситасида тўловлар қабул қилии бўйича ҳисоб-китоб терминалларисиз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тақиқланди (батафсил бу ерда). Ҳужжатнинг 9-банди қонунчиликни қабул қилинган ҳужжатга мувофиқлаштириш бўйича топшириқни сақлайди.

 

Энг аввало, Солиқ кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Хусусий корхона тўғрисида», «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунларга қатор ўзгариш ва қўшимчалар киритилади.

 

Улар нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлаш шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналарини, ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чеклар бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари бўйича қисқа муддатли текширувларни ўтказишга тааллуқли. Лойиҳада бунинг режадан ташқари солиқ текшируви эканига аниқлик киритилган. 

 

Уни ўтказиш учун назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг махсус рухсатномаси талаб этилмайди. Солиқ органининг ҳудудий ва тузилмавий бўлинмаси буйруғи текширув учун асос бўлиб хизмат қилади. Унда ўтказиш мақсади, муддатлари ҳамда текширувчи шахсларнинг таркиби кўрсатилиши керак.

 

Бу муҳим! Лойиҳанинг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда товарлар ҳамда хизматлар нархини тўлов шаклига қараб (нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича) сунъий равишда оширган ёки пасайтирган тақдирда ЭКИҲнинг 30 баравари миқдорида жарима солиниши маъмурий жавобгарлик эмас, балки молиявий санкция саналади. Тегишли қўшимчани СКнинг 119-моддасига киритиш кўзда тутилган. Бинобарин, ушбу ҳолатда тадбиркорлик субъекти – юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор хўжалик суд иш юритуви тартибида жавобгарликка тортилади (ХПК 203-боб).

 

Худди шу мазмундаги тузатишлар Ҳукуматнинг айрим қарорларига ҳам киритилади.

 

Алоҳида лойиҳа билан кўчма савдо объектларини Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширадиган ва банк пластик карточкаларидан тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланиши шарт бўлган чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари рўйхатига  киритиш таклиф этилмоқда (Президентнинг 19.04.2010 йилдаги ПҚ–1325-сон Қарори билан тасдиқланган).

 

Кўчма савдони амалга ошириш қоидалари ҳақида батафсил бу ерда ёзилган.

 

Лойиҳалар муҳокамада бўлиб, ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,
 экспертимиз.