Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тез ёрдам ҳайдовчилари жаримага тортилмайди

05.08.2019

Читать на русском языке

2019 йил 2 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 

Кун тартибидаги дастлабки масала - «Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишдаги муҳокамаси бўлди. Таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан жамоат тартибини сақлаш соҳасида тизимли ва бир марталик ҳамкорлик масалаларининг тартибга солинмагани, ҳуқуқбузарлик ва жамоат тартибига таҳдид эҳтимоли фактларидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни огоҳлантираётган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши кафолатлари йўқлиги муаммоли вазиятларни келтириб чиқараётган эди.

 

Депутатлар айрим нормаларга аниқлик киритиш зарурлигини таъкидладилар, ҳужжатни қайта кўриб чиқишни мақсадга мувофиқ деб топдилар. 

 

«Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

 

Лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида мустақил экспертлар, жамоатчилик вакиллари ҳам фаол қатнашди.

 

Қонун лойиҳа билан моддий маданий меросни кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, шу жумладан, тарихий-маданий қийматига кўра Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган ҳудудларида моддий маданий мерос объекти ҳисобланмаган бино, иншоот ва бошқа объектларни белгиланган тартибда рухсатнома олмасдан қуриш ёки бузиш учун жавобгарлик белгиланмоқда.

 

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши юртимизда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланишда муҳим ҳуқуқий асос бўлади.

 

Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

 

Тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳайдовчилари ўз хизмат вазифаларини бажараётганда (белгиланган тезликни ошириш, светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ўтиш ва бошқа ҳолларда) махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш қурилмаларига тушганда  йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жавобгарликка тортилаётганлиги аниқланган.

 

Қонун лойиҳаси мувофиқ бу қурилма қайд этган ҳолатлар техника воситалари орқали тезкор ва махсус хизмат транспорт воситалари ҳамда улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилган ҳолларда ҳайдовчиларнинг кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.

 

Шунингдек, тез тиббий ёрдам автомашиналари билан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ амалиётдаги айрим муаммоли ҳолатлар бартараф этилади.

 

«Маданият тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. У маданият соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, маданият ва санъат муассасалари, ижодий уюшма ва бирлашмаларнинг ҳуқуқий мақоми, ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган. Лойиҳа маданият соҳасини тартибга солишга қаратилган қатор қонуности ҳужжатларини кескин камайтириш ҳамда соҳадаги ижтимоий муносабатларни яхлит тартибга солишга йўналтирилган.

 

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маданият соҳасига замонавий АКТни кенг жорий этишга ҳуқуқий асос яратади. Маданият ва санъатни янада кенг тадқиқ-тарғиб этиш жараёнида инновацион ғоялар, технологиялардан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли, жумладан, ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратиш имкониятни кенгайтиришга кўмаклашади.

 

Мажлисда парламент қуйи палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Матбуот хизмати хабаридан.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_