Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳужжатларга қўшилиши кўзда тутилмоқда

Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳужжатларга қўшилиши кўзда тутилмоқда

14.09.2018

Читать на русском языке

 

Мамлакатимизнинг муаллифлик ҳуқуқи ва фонограммаларни ишлаб чиқиш борасидаги учта халқаро шартномага қўшилиши тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

 

Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида қуйидаги халқаро шартномалар асосий ўринни эгаллайди:

 

 

  • Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномаси  (Женева, 1996 йил 20 декабрь). У мамлакатимиз 2004 йилда қўшилган Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш бўйича Берн конвенцияси (Берн, 1886 йил 9 сентябрь) доирасидаги махсус халқаро битим ҳисобланади (19.04.2005 йилдан кучга кирган). Шартнома асарлар ва уларнинг муаллифлари ҳуқуқини рақамли муҳитда муҳофаза қилишга доирдир. Шу жумладан шартнома компьютер дастурлари ва маълумотлар базасини ҳам қамраб олади.  

 

  • Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижро ва фонограммалар бўйича шартномаси (Женева, 1996 йил 20 декабрь). Ижрочилар ва фонограммалар ишлаб чиқарувчилар ҳуқуқларини (айниқса рақамли муҳитда) ҳимоя қилишга йўналтирилган.

 

Маълумот учун: муаллифлик ҳуқуқларини миллий даражада муҳофаза қилиш таъминланган, шу жумладан бу борадаги ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Интеллектуал мулк объектига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллифликка мажбурлаш, бундай мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни улар расман рўйхатдан ўтказилгунга ёки эълон қилингунга қадар муаллифнинг розилигисиз ошкор қилиш ҳолатлари жарималар солиниши сабаб бўлади (ЖКнинг 149-моддаси).

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_