Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже акций по рыночной цене Как провести инвентаризацию маркированных товаров Какие льготы и преференции получили предприятия текстильной отрасли Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги соддалаштирилган божхона йўлаги қандай ишлайди

12.12.2017

 

«Соддалаштирилган божхона йўлаги» таомили иштирокчиларининг реестрини шакллантириш ва юритиш тартибига ҚҲТБТ порталидаги навбатдаги лойиҳада таъриф берилган.

 

Ҳужжат икки мамлакат божхона хизматлари ўртасидаги «Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида товарлар ва транспорт воситаларининг олиб ўтилишида божхона операцияларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш тўғрисида (Соддалаштирилган божхона йўлаги)»ги битимни (30.12.2016 йилда Москва шаҳрида имзоланган) ижро этиш юзасидан ишлаб чиқилган.

 

Россияда божхона операцияларини ўтказишнинг соддалаштирилган тартибини 2018 йилдан бошлаб ушбу мамлакатга ТИФ ТН бўйича 07, 08, 1202, 20 ва 21 гуруҳ товарларини экспорт қиладиган Ўзбекистон резидентлари -  юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун жорий этиш кўзда тутилмоқда.

 

Маълумот учун. 2012 йилдаги ТИФ ТН версияси бўйича:

  • 07-гуруҳ – сабзавотлар ва баъзи озуқабоп илдизмевалар ва илдизмевали ўсимликлар (картошка, карам, пиёз, сабзи ва бошқалар);
  • 08-гуруҳ – озуқабоп мева ва ёнғоқлар; цитрус мевалар пўстлоғи ёки қовун пўстлоғи;
  • 20-гуруҳ – сабзавотлар, мевалар ва ёнғоқлар ёки ўсимликларнинг бошқа қисмларини қайта ишлаш маҳсулотлари (жемлар, мармеладлар, шарбатлар ва бошқалар);
  • 21-гуруҳ – турли озиқ-овқат маҳсулотлари (кофе, чой, хамиртуруш, горчица ва бошқалар);
  • 1202-код  – ерёнғоқ, қовурилмаган ёки қандайдир бошқа усул билан тайёрланмаган пўчоғи олинган ёки пўчоғи олинмаган, майдаланган ёки майдаланмаган.

 

«Соддалаштирилган божхона йўлаги» иштирокчилари қуйидаги афзалликларга эга бўлишади:

 

1. Агар божхона қонунчилигини бузиш хатари аниқланмаган бўлса, улар томонидан давлат чегарасидан олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона кўриги амалга оширилмайди. Божхона кўриги зарур бўлган тақдирда у имкон қадар қисқа муддатларда амалга оширилади.

 

2. СБЙда иштирок этмайдиган ва Ўзбекистон ҳамда РФда божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган шахсларга нисбатан (асосий)  божхона расмийлаштируви жойларида устунлик.

 

3. Божхона таомилларини жадаллаштириш.

 

Бу - муҳим! Фақат олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида ҳаққоний маълумотларни тақдим этувчи иштирокчилар преференцияларга эга бўлади, айнан:

  • экспорт қилинаётган товарларнинг номи ва миқдори;
  • ТИФ ТН бўйича товарнинг 10 та белгили коди;
  • экспорт қилинаётган товарнинг фактура қиймати;
  • жўнатувчи ва олувчининг номи;
  • Инкотермс бўйича етказиб бериш шартлари (экспорт қилинаётган товар бўйича мажбуриятларни тақсимлаш);
  • товарга илова қилинадиган ҳужжатлар (инвойс, СМР, СМГС, товар-транспорт юкхати), транспорт тури ва унинг рўйхатдан ўтказиш рақами, товарни экспортга жўнатиш санаси тўғрисидаги маълумотлар.

 

Қандай қилиб СБЙ иштирокчисига айланиш мумкин

 

Бунинг учун хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойи бўйича  ҳудудий божхона бошқармасига СБЙ иштирокчилари реестрига киритишни сўраб белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат этиши даркор. Бунда қуйидаги талабларни киритиш таклиф этилмоқда:

  • экспорт фаолияти давомийлиги – камида 1 йил;
  • экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзига эга бўлмаслиги;
  • экспорт операцияларини амалга оширишда 1 йил мобайнида божхона қонунчилигини бузмаган бўлиши;
  • божхона тўловлари бўйича қарзи бўлмаслиги;
  • судлар ёки бошқа ваколатли органлар томонидан унга нисбатан ҳеч қандай тақиқ ёки хатлов бўлмаслиги керак.

 

СБЙ иштирокчилари реестри ДБҚнинг расмий сайтида жойлаштирилади. Тегишли ахборот Россия Федерал божхона хизматига юборилади.

 

Лойиха ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.   

                                                                

                                

Ленара Хикматова.