Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как перейти на налог с оборота, если отказались от торговой деятельности Как учесть автомобиль с «красивым» номером (пошаговая инструкция) Ходатайство об увеличении срока предоставления документов

Волонтёрларни ҳисобга олиш режалаштирилмоқда

12.11.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг «Волонтёрлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Ҳужжат волонтёрлик фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, 2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Хусусан, волонтёрларни рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилади. Бунинг учун Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон ёшлар портали негизида волонтёрлар платформасини ишга туширади.

 

Ушбу платформа қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради:

• волонтёрлар ва ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлар, лойиҳалар ва акцияларни ташкил этувчиларни ҳисобга олиш;

• волонтёрларни ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлар, лойиҳалар ва акцияларда уларни ташкил этувчиларнинг розилиги билан иштирок этиши учун рўйхатдан ўтказиш;

• волонтёрларнинг лойиҳалар ва акциялардаги иштирокини, шунингдек давлат органлари фаолиятига кўмаклашган даврини қайд этиб бориш.

 

Волонтёрларни келажакда ишга қабул қилишда уларнинг волонтёрлик фаолиятида орттирган иш тажрибаси ва кўникмалари ҳақида иш берувчилар маълумотга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси волонтёрлар платформаси билан интеграция қилинади.

 

Шундай тартиб ўрнатилиши таклиф этилмоқдаки, унга мувофиқ:

  • давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари томонидан бир ой муддатда амалга оширишга волонтёрлар жалб этиладиган давлат органининг вазифа ва функциялари рўйхати тасдиқланади;
  • давлат органлари ҳузурида волонтёрлик гуруҳлари тузилади, уларга волонтёрлар комиссия томонидан суҳбат асосида танлаб олинади;
  • волонтёрлик гуруҳларининг фаол аъзолари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан рағбатлантириб борилади ҳамда уларнинг турли ижтимоий тадбирлар, лойиҳалар ва акцияларни амалга ошириш билан боғлиқ ташаббуслари Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.