Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Почему нужно наладить регистрацию наемных работников ИП15 важнейших вопросов о работе самозанятых Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ Когда начинать продажу остатков импорта, с которых снимается запрет

Вояга етмаганларга энергетик ичимликлар сотганлик учун жарима солинади

18.10.2017

ҚҲТБТ порталида энергетик ичимликларни реклама қилиш ва сотиш тартибини мувофиқлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Қонун лойиҳасининг мазмунига кўра энергетик ичимликлар деганда, таркибида қувват берувчи кимёвий моддалари бўлган организмнинг жисмоний ва ақлий қобилиятларини оширишга қодир алкоголсиз ичимликлар тушунилади, уларнинг рўйхати ва хажмлари чегараси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

 

18 ёшга тўлмаган шахсларга уларни сотиш таъқиқлаш таклиф этилмоқда. Кўрсатилган талабни бузганлик учун фуқароларга ЭКИҲнинг 5 дан 10 баробаригача, мансабдор шахсларга эса 7 дан 15 баробаригача маъмурий жарима жорий этиш таклифи киритилган.

 

Бундан ташқари, энергетиклар рекламаси билан боғлиқ қатор таъқиқларни жорий этиш таклиф қилинган. Шу тариқа, энергетик ичимликларнинг қуйидагича рекламаларига таъқиқ қўйилиши мумкин:

  • электрон кўринишдаги соат эрталабки 7 дан кечки 22 гача;
  • 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида унинг намуналарини бепул тарқатиш кўринишидаги;
  • фақат болалар ўсмирлар учун мўлжалланганларини  босма нашрларда;
  • босма нашрларнинг биринчи ва охирги саҳифаларида ҳамда ушбу нашрларнинг телерадиокўрсатувлар дастури эълон қилинган саҳифаларида;
  • тиббий, спорт, мактабгача, таълим муассасаларида, умумий фойдаланишдаги йўловчи транспорт воситалари салонларида.

 

Бундан ташқари, бундай реклама белгиланган меъёрдан ортиқ истеъмол қилинганда зарар эканлиги ҳақидаги огоҳлантиришни ҳамда қарши кўрсатмалар мавжуд бўлган шахслар рўйхатини акс эттириши зарур. Унинг ижтимоий ва спорт борасида муваффақиятга эришишда ёки истеъмолчининг жисмоний ва психик ҳолатини яхшилашда муҳимдек таассурот қолдирадиган истеъмол қилиш жараёни рекламада бўлмаслиги шарт.

 

Шунингдек, энергетик ичимликнинг номланиши, товар белгиси ёки суратидан фойдаланган ҳолда асосан вояга етмаганларга мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш ҳамда ушбу шахслар орасида мерчендайз (футболкалар, бош кийимлар, ўйинлар ва бошқалар)ни таъқиқлаш кўзда тутилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_