Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uzКак оформить частично оплачиваемый отпуск – читать на buxgalttr.uzКак провести обязательный аудит до 1 мая – читать на buxgalter.uzКак управлять деньгами при помощи смартфона – читать на buxgalter.uz

Ягона божхона тўловини жорий этиш таклиф этилмоқда

30.10.2019

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Ҳужжат Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган. У тахминан 2020 йил 1 январдан кучга киради. 

 

Давлат чегарасидаги ўтиш пунктлари орқали товарларни олиб кирадиган (юкларни кузатиб борадиган) жисмоний шахслар учун қонун ҳужжатларида белгиланган божхона тўловлари ўрнига ягона божхона тўловини (ЯБТ) жорий этиш таклиф этилмоқда. Бу халқаро почта ва курьер жўнатмаларида келадиган товарларга ҳам дахлдордир. 10 позициядан иборат шундай товарлар рўйхати тузилган. 

 

Божсиз олиб киришнинг чекланган нормаларидан ошган тақдирда, ошган миқдор қисмида ТИФ ТН кодидан ва ишлаб чиқарилган мамлакатидан қатъи назар, барча тоифадаги товарлар бўйича божхона қийматидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги миқдорларда ЯБТ ундирилади:

  • озиқ-овқат товарлари учун – 30%, бироқ $2/кг дан кам бўлмаган миқдорда;
  • ноозиқ-овқат товарлари учун – 50%, бироқ $4/кг дан кам бўлмаган миқдорда.

 

Президентнинг 6.02.2018 йилдаги «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3512-сон қарорида келтирилган товарлар бундай мустасно.

 

ЯБТни қўллашда ҳисоб-китоб учун адвалор ва специфик ставкалар бўйича ҳисобланган суммаларнинг энг каттаси олинади.

 

Шунингдек жисмоний шахслар томонидан қўл юкида олиб кириладиган гўшт-сут маҳсулотларини мажбурий тартибда ишлаб чиқариш ўрамига жойлаш талаби жорий этилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.