Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Янги Кодексда нималар баён этилган?

23.08.2019

Читать на русском языке

Ўзбекистон Божхона кодексининг янги таҳрири лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган, муҳокама жорий йилнинг 1 сентябрига қадар давом этади.

 

Лойиҳада унда қўлланилган халқаро амалиётга мос келадиган ва ташқи иқтисодий бошқарув соҳасига оид бошқа ҳужжатлар учун асос бўладиган атама ва тушунчаларга бирхиллаштирилган таърифлар берилган. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчилар таърифларнинг ҳар қандай мавҳумлиги ва ноаниқлиги божхона ҳуқуқий муносабатларининг ҳар бир иштирокчисига нормаларни ўзича талқин қилиш имконини беради.

 

Лойиҳада «божхона режими» тушунчаси «божхона тартиб-таомиллари» сифатида кўриб чиқилади. Янги «махсус божхона тартиб-таомили» атамаси киритилди.

 

Қонун лойиҳасидан бир-бирини такрорлайдиган, бошқа қонуности ҳужжатларида мавжуд бўлган нормалар (10 та модда) чиқариб ташланди. Амалдаги Божхона кодексида божхона режимларига тааллуқли 107 та модда мавжуд, таклиф этилаётган лойиҳада эса ҳаммаси бўлиб 43 та модда келтирилган.

 

Божхона органлари томонидан товарларни божхона тартиб-таомилига жойлаштиришга рухсатномалар ва божхона иши соҳасида рухсат берувчи ҳужжатлар берилиши бекор қилинади. Шунингдек божхона ташувчиси фаолияти давлат бошқарувидан чиқариб ташланади.

 

Танланган божхона тартиб-таомилига мувофиқ жойлаштириш, жойини ўзгартириш, реализация қилиш, сақлаш ва бошқа операцияларни амалга оширишни Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорида батафсил тартибга солиш назарда тутилмоқда. Лойиҳада умумий принциплар акс эттирилган.

 

Қонун лойиҳасида ТИФ иштирокчилари ва божхона органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг янги моделини яратишга жиддий йўналтирилган божхона маъмуриятчилиги ғояси илгари сурилган. Шу боис божхона тизимини ривожлантириш, ташқи савдони ривожлантиришга кўмаклашишнинг асосий йўналишлари божхона органлари томонидан мажбурий тартибда ижро этиладиган аниқ юридик механизмларда акс эттирилган. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрича, янги Кодекс бизнес юритишга қулай муҳит яратиши ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий божхона хизматини сақлаб қолиши лозим.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Гулнора Абдуназарова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум