Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Чем грозит сдача нулевого отчета по НДС – читайте на buxgalter.uzЧто должен успеть бухгалтер до 25 апреля – buxgalter.uz напоминаетБухгалтерам регулярно приходится отвечать на присланные им требования от налоговых органов. Buxgalter.uz решил помочь – мы начинаем публиковать типовые ответы на часто встречающиеся «Талабнома»К чему должен быть готов главбух, если НДС у него отрицательный – читайте на buxgalter.uz

Яшаш минимуми қандай ҳисоблаб чиқарилади

13.06.2018

Читать на русском языке

Иқтисодиёт вазирлиги Минимал истеъмол саватчаси ва яшаш минимумини ҳисоблаб чиқариш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.



Низомда ҳисоб-китобларга асос бўладиган формулалар келтирилган.


Минимал истеъмол саватчаси қиймати ва яшаш минимуми ҳажми Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ҳар ойда қуйидагилардан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади:


а) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) соғлом овқатланиш бўйича тавсияларига, шунингдек 2030 йилга келиб эришилиши шарт бўлган ЖССТнинг юқумли касалликлар бўйича мақсадли кўрсаткичларига мувофиқ баҳоланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал тўплами таркиби.


Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш нормалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги билан келишувга кўра ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқилади. Лойиҳада тақдим этилган озиқ-овқат товарларини истеъмол қилишнинг ўртача суткалик нормалари билан бу ерда танишиб чиқиш мумкин.  


б) Давстатқўмнинг бир ойдаги айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳақиқий ўртача истеъмол нархлари, минтақалар кесимида озиқ-овқат товарлари, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматларга жамлама индекслари бўйича ойлик ахбороти;


в) умуман республика бўйича ва ҳар йили – минтақалар кесимида уй хўжаликларини текширишнинг чораклик статистикаси, минтақалар кесимида шахсий истеъмол учун озиқ-овқат маҳсулотларини ўзида ишлаб чиқариш улуши бўйича ахборот.


Минимал истеъмол саватчаси ва яшаш минимуми қиймати ва таркиби Иқтисодиёт вазирлигининг сайтида эълон қилинади.


Қуйидагиларни босқичма-босқич ошириш масалаларини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини яшаш минимуми ҳажмигача, уни 2021 йилга келиб 100 фоизлик даражагача етказган ҳолда;
  • энг кам пенсия ва нафақаларни яшаш минимуми ҳажмигача, уларни пенсия тизими ислоҳоти билан биргаликда 2025 йилга келиб 100 фоизлик даражага етказган ҳолда. 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_