Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Йирик солиқ тўловчилар кодексда акс эттирилади

21.09.2017

 

Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ўз ичига олган иккита лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.

 

Биринчи лойиҳа йирик солиқ тўловчилар таърифини ўз ичига олган. Лойиҳага кўра бу якка тартибдаги солиқ маъмуриятчилиги таъсири доирасига тушадиган алоҳида тоифадаги юридик шахслар. Молия вазирлиги ва ДСҚ йирик солиқ тўловчилар аниқланадиган мезонларни белгилайди.

 

Йирик солиқ тўловчиларга солиқ солиш тартибини танлаш ёки ўзгартириш ҳуқуқи тақдим қилинмайди, улар бўйича солиқ маъмуриятчилиги алоҳида амалга оширилади. Уларнинг солиқ ҳисоботи улар ҳисобга қўйилган жойи бўйича ҳудудий ДСБларига юборилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 18.07.2017 йилдаги ПФ-5116-сон Фармонига асосан йирик солиқ тўловчилар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функциялари Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСБлари томонидан амалга оширилади.

 

Йирик солиқ тўловчилар жумласига киритилган ва  якка тартибдаги солиқ маъмуриятчилиги таъсири доирасига тушадиган компаниялар бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида ҳисобга қўйилган жойи бўйича ҳудудий ДСБлари томонидан хабардор қилинади (шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали).

 

Иккинчи лойиҳа СК 84-моддасига қўшимчани кўзда тутади.  Таклиф этилаётган тузатишга кўра, Интернет тармоғи миллий сегментининг домен номлари тизимини белгилайдиган орган солиқ органларига домен номлари маъмурлари тўғрисидаги  ахборотдан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Бу тегишли маълумотлар базасига уланиш учун дастурий воситалар тақдим этиш воситасида амалга оширилади.

 

Шу тариқа, электрон тижорат соҳасида солиқ назорати механизмини жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳалар ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.