Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств Как оформить дефекты основных средств

Йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими таклиф этилмоқда

12.06.2018

Читать на русском языке

 

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар йўловчилар ташиш транспортида йўл ҳақини ҳисобга олиш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Ҳужжат умумфойдаланишдаги шаҳар йўловчилар ташиш транспортида (таксидан ташқари), шу жумладан метрополитенда йўл ҳақини ҳисобга олиш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини (кейинги ўринларда – ЙТАТ) жорий этишга йўналтирилган.

 

Тўловларни оффлайн ва онлайн (ePOSни ҳисобга олган ҳолда) режимларда ўтказиш мақсадида тизимни Ягона умумреспублика процессинг маркази процессинги ҳамда «Uzcard» тўлов тизими билан бирлаштириш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, процессинг учун воситачилик ҳақини ўтказма суммасининг 0,1%идан кўп бўлмаган миқдорда белгилаш таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида метрополитенда ЙТАТни жорий қилиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда турникетларни янгилаш режалаштирилмоқда.

 

Ўқувчи ёшлар, ИИВ, Мудофаа вазирлиги хизматчилари ва пенсионерлар учун «ID Card» персоналлаштирилган карталарини жорий қилиш режалаштирилмоқда, кейинчалик улардан имтиёзли транспорт картаси сифатида фойдаланилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_