Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Навоий вилоятида бизнес солиқлардан 2028 йилгача озод этилди

02.10.2017

 

Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ–3301-сон қарори билан 2017-2019 йилларда Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида кафолатланган ишчи ўринларини яратиш ва йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Кўрсатиб ўтилган туманларда янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик тармоқлари, шунингдек хизматлар ва экотуризм соҳаларини ривожлантириш режалаштирилаётир. Алоҳида ҳудудларнинг банд бўлмаган фуқаролари ҳунармандчилик ва бошқа мутахассисликларга ўқитилади, уларнинг малака ошириши таъминланади.

 

Махсус жамғарма ташкил этилди

 

Дастур чора-тадбирларини амалга оширишни молиялаштириш учун Навоий ҳокимлиги ҳузурида Махсус жамғарма ташкил этилди. У қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

  • «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК томонидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар;
  • халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (заёмлари);
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия маблағлари;
  • молиялаштиришнинг тақиқланмаган бошқа манбалари.

 

Имтиёзлар тақдим этилди

 

Навоий туманининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманининг Дехибаланд, Сентоб, Темирқовуқ, Қизилча, Гум ва Чуя аҳоли пунктлари ва Зарафшон шаҳри ҳудудида 1.10.2017 йилдан 1.01.2028 йилгача қуйидаги тўловлардан озод этилади:

  • барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар – саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолиятни амалга оширадиган янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари (бундан савдо ва автомобилларга газ тўлдириш мустасно);
  • ЯИТ – чорвачилик ва туячилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида фаолиятни амалга оширадиган фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари:
  • қатъий белгиланган солиқ – мазкур ҳудудларда рўйхатдан ўтказилган ва фаолиятни амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • даромад (фойда) солиғи – мазкур ҳудудларда рўйхатдан ўтказилган ва фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар муассислари томонидан олинган дивидендлар.

 

Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасалари, «Баркамол авлод» марказлари, мусиқа ва санъат мактабларида болаларни ўқитиш учун ота-оналарнинг ойлик тўлови жорий йилнинг 1 октябридан умумбелгиланган тўловнинг 50%ни ташкил этади.

 

Худди шу санадан эътиборан санаб ўтилган туманлар ва шаҳардаги фойдаланилмаётган бўш турган давлат объектлари тадбиркорлик субъектларига янги иш ўринлари яратиш шарти билан 10 йилгача бўлган муддатга “ноль” ставка бўйича ижарага берилади.

 

Чорвачилик комплекслари ва тикув ишлаб чиқариши ташкил этилади

 

Томди туманидаги чорвачилик комплекслари 1,5 минг бош туя ва 10 минг бош қўйни боқишга мўлжалланади. Бундан ташқари, тикув ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ташкил этилади. НКМК бунинг учун тикув машиналари сотиб олади ва 1000 нафар маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 30.09.2017 йилда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   


 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.