Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

ФВВ текширувларни қандай ўтказади

05.10.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2017 йилдаги 744-сон қарори билан Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

ФВВ давлат назоратини амалга ошириш бўйича махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Бунда унинг қуйидаги мансабдор шахслари давлат назоратини амалга оширади:

  • вазир ва унинг ўринбосарлари;
  • ФВВ марказий аппаратининг бошқарма, хизмат, инспекция ва бўлимлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, офицерлари ва мутахассислари;
  • ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, офицерлари, бош инспекторлари ва мутахассислари;
  • «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, мутахассислари ва ҳудудий инспекторлари.

 

Мазкур ҳолатда давлат назорати 3 хил шаклга эга.

 

1 ­– аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини текшириш.

 

Текширувлар ҳам ўз навбатида уч турда бўлади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Текширув тури

 

Текширув ўтказиш шартлари

 

Асослар

 

 

Ўтказиш муддатлари

Комплекс текширув

Бош вазир  — Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан жорий йил учун тасдиқланган Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг (ФВДТ) аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича асосий тадбирлари режаси асосида амалга оширилади.

 

1) асосий тадбирлар режаси;

 

2) асосий тадбирлар режаси асосида текширишнинг мақсади, текширувчилар таркиби ва муддати кўрсатилган ҳолда Фавқулодда вазиятлар вазири ёки ҳудудий бошқармалар (бўлимлар) бошлиқлари томонидан чиқарилган буйруқ

10 календарь кундан ошмашмайди. Алоҳида ҳолатларда махсус ваколатли органнинг қарорига биноан бу муддат 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин (кичик тадбиркорлик субъектларини текширишдан ташқари)

Қисқа муддатли текширув

Жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида режадан ташқари текшириш тарзида амалга оширилади.

 

Қисқа муддатли текширувлар, тадбиркорлик субъектларидан ташқари, қуйидаги ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин:

– Президент ёки Ҳукуматнинг қарорларидан келиб чиқадиган текширишлар зарурати пайдо бўлганда;

– ФВВ ва унинг таркибий тузилмаларига давлат назоратидаги субъектлар томонидан аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши фактлари ҳақида қўшимча расмий маълумотлар келиб тушганда;

– фавқулодда вазиятлар содир бўлишини бартараф этиш учун;

– санитария-эпидемиологик вазият кескинлашганда, шунингдек чегарадош давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши хавфи пайдо бўлганда.

1) Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқаролик ҳимояси бошлиқларининг топшириқлари,  жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари, шунингдек фавқулодда вазиятларнинг ҳақиқий хавфи келиб чиқиши тўғрисида маълумот олинганда;

 

2) фавқулодда вазиятлар вазири ва ҳудудий бошқармалар (бўлимлар) бошлиқларининг мансабдор шахслар таркиби ва текшириш муддати ва асослари кўрсатилган буйруғи

 

 

Текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилади

Назорат тартибидаги текширув

давлат назорати субъектлари томонидан ўтган текширувда аниқланган камчиликлар бартараф этилишини таъминлаш мақсадида 1 иш куни мобайнида амалга оширилади

Олдинги текширувни ўтказиш натижалари бўйича тузилган далолатнома

 

1 иш куни

 

Таҳририятдан: текширувлар ўтказишнинг даврийлиги ҳужжатда кўрсатилмаган, бинобарин, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунга амал қилиш керак.

 

Текширувчилар аттестациядан ўтган бўлиши ва текширишларни ўтказишга қўйилиши тўғрисидаги махсус гувоҳномага эга бўлиши керак. Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан қўшимча равишда келишмаган ҳолда фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда табиий, техноген, террористик-қўпорувчилик хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалалари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.1999 йилдаги 528-122-сон ва 4.06.2002 йилдаги 195-38-сон  қарорлари билан рўйхати тасдиқланган объектларда фуқаро муҳофазаси талабларига амал қилиниши масалалари юзасидан текширишлар амалга оширилади.

 

2 – ишлаб чиқариш объектлари ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича ишлаб чиқилган қарор ва лойиҳаларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси талабларига мос келиши юзасидан давлат экспертизаси ўтказилишида иштирок этиш.

 

Қуйидагилар давлат экспертизаси объектлари ҳисобланади:

  • давлат дастурлари, концепциялари, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодиёт тармоқларини ва ижтимоий соҳани ривожлантириш ҳамда уларни жойлаштириш схемалари лойиҳалари;
  • лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари;
  • шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари;
  • хавфли ишлаб чиқариш объектларининг хавфсизлик декларациялари;
  • махсус ҳуқуқий режимли объектлар.

 

Ушбу ҳолатда лойиҳалар ва қарорларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги ва шаҳарсозлик ҳужжатларида ҳамда қуриладиган объектлар лойиҳаларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тадбирларнинг асосланганлиги ва тўлиқлиги аниқланади.

 

3 – юридик ва жисмоний шахслар томонидан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича ўрнатилган талабларга риоя қилиниши устидан  назорат олиб бориш.

 

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари, шунингдек бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари бузилишини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ўтказилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси акваторияларида пляжларни жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тартиби тўғрисида низомга (20.05.2016 йилдаги 164-сон ВМҚга 1-илова) мувофиқ кичик ҳажмли кемалар асосий двигателларининг қуввати 55 кВт дан кам бўлган ва 12 кишидан кам йўловчи сиғадиган ўзиюрар кемалар, двигателларнинг қуввати ва сонидан қатъи назар, кўтарма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), ўзи сузмайдиган кемалар ва 80 регистр тоннадан кам сиғимли бошқа сузувчи объектлар, ҳаво тўлдирилган моторсиз, эшкакли қайиқлар.

 

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари бузилишини аниқлаш ва бартараф этиш рейд тартибидаги назоратда амалга оширилади. Рейд тартибидаги назоратни амалга ошириш тартиби ва муддатлари ФВВ томонидан белгиланади.

 

Давлат назорати натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича тузилган далолатнома асосида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилади, у бошқа ҳужжатлар билан бирга маъмурий судга юборилади.

 

Маълумот учун: Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларини бузиш МЖтКнинг  119-моддаси бўйича фуқаролар учун ЭКИҲнинг 1/2 бараваригача ва мансабдор шахслар учун ЭКИҲнинг 1 баробаригача миқдорда жарима билан жазоланади. Кичик ҳажмли кемалар ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузиш эса худди шу модда бўйича фуқаролар учун ЭКИҲнинг 1 бараваригача ва мансабдор шахслар учун ЭКИҲнинг 2 бараваригача миқдорда жарима билан жазоланади.

 

Ҳужжат 2018 йил 1 январдан кучга киради. 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах