Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Бўш иш ўрни ҳақида электрон шаклда хабар бериш мумкин

15.11.2017

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи (рўйхат рақами - 858-4, 2017 йил 10 ноябрь) билан Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга тузатишлар киритилди.

 

Кимга ихтиёрий, кимга эса – мажбурий

 

Аниқлаштирилишича, бўш иш ўринлари мавжудлиги ва ходимларнинг ишдан озод этилиши ҳақидаги маълумотлар қуйидаги тартибда берилади:

  • мажбурий тартибда – мулкчилик шаклидан қатъи назар барча иш берувчи юридик шахслар томонидан;
  • ихтиёрий тартибда – кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан.  

 

Бўш иш ўринлари ҳақида икки усул билан маълум қилиш мумкин

 

Энди бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни икки усулда бериш мумкин:

 

1 – электрон шаклда Бандлик ва меҳнат муносабатлари портали орқали (сайт – ish.mehnat.uz) иш берувчининг ваколатли мансабдор шахсининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда;

 

2 – қоғоз шаклида иш берувчи фаолиятини амалга оширадиган жой бўйича Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказига – ЭРИ мавжуд бўлмаса ёки Интернетдан фойдаланиш имконияти бўлмаса. Ҳужжат иш берувчининг мансабдор шахси томонидан имзоланади ва ташкилот муҳри  билан тасдиқланади (агар у мавжуд бўлса). Бўш иш ўринлари (бўш лавозимлар) мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақида маълумотноманинг янгиланган шакли тасдиқланди.

 

Маълумот учун: бўш иш ўринларини яширганлик, шунингдек, ҳар бир ходимнинг ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаганлик учун иш берувчининг мансабдор шахсларидан ЭКИҲнинг 3 дан 5 бараваригача жарима ундирилади.

 

Бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида қоғоз шаклида келиб тушган маълумотлар Меҳнат вазирлигининг порталига киритилади. Нотўғри маълумотларнинг киритилишига йўл қўйган Бандликка кўмаклашиш марказининг масъул ходими интизомий жазога тортилади.

 

Ҳужжат  13.11.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег Заманов,

экспертимиз.