Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств Как оформить дефекты основных средств

Ички озиқ-овқат бозорини таъминлаш назорат остига олинади

30.10.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2018 йилдаги 866-сон қарори билан республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари қабул қилинди.

 

Ҳужжат аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини кафолатли таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга йил давомида маҳсулот етказиб бериш юзасидан мониторинг олиб бориш ва назоратни йўлга қўйиш, нарх-наволар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинди.

 

2019 йил 1 январдан бошлаб ички истеъмол бозори озиқ-овқат ресурсларини ишлаб чиқариш ва ишлатишнинг прогноз кўрсаткичлари орқали ижтимоий аҳамиятга эга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлана бошлайди. Бозорнинг таъминланиш даражаси озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт ва импорт қилиш ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда баҳоланади. Бундай баҳолаш тартиби бир ой муддатда тасдиқланиб, амалиётга жорий этилади.

 

Қишлоқ хўжалиги экинларини вилоятлар, туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича жойлаштиришда прогноз кўрсаткичлари ҳисобга олинади.

 

2018/2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига тайёрлов, шунингдек «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ҳудудий ташкилотлари, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари муассасалари томонидан захирага жамғариладиган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (картошка, пиёз, сабзи, гуруч) прогноз ҳажмлари тасдиқланди. Ҳажмлар ҳар бир вилоят кесимида кўрсатилган.

 

Тегишли тузилмалар раҳбарларига ўз ташкилотларининг эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз вақтида харид қилиш юзасидан топшириқ берилди. Бунинг учун 1 ноябрга қадар ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва юқорида кўрсатилган ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри контрактация (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш) шартномалари тузилиши таъминланади.

 

Шунингдек 1 ноябрга қадар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ҳажмларига мос омборхоналар ва совутиш сиғимлари хатловдан ўтказилади.

 

Қуйидагилар озиқ-овқат захиралари ҳажмларини таъминлаш учун молиялаштириш манбалари этиб белгиланди: 

  • «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, шунингдек вилоятлар ҳокимликлари томонидан жалб этилган тайёрлов ташкилотлари учун – хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз айланма маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари;
  • ижтимоий муассасалар учун – бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар.

 

Зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилиши мумкин.

 

Қуйидагилар бўйича республика ишчи гуруҳларининг шахсий таркиби тасдиқланди:

  • ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва мақсадли ишлатишни мувофиқлаштириш;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга банк кредитлари ажратиш ва молиялаштириш масалаларини мувофиқлаштириш;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва савдога чиқариш юзасидан мониторинг олиб бориш;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш, савдога чиқариш ва ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ишлатилишини назорат қилиш ва б.  

 

Ҳар бир гуруҳга ўз соҳасига оид вазифалар юклатилди.  


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.10.2018 йилдан кучга кирди.


Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_