Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Замонавий иссиқхоналарга – солиқ ва божхона имтиёзлари

21.11.2018

Читать на русском языке

Президентнинг 20.11.2018 йилдаги «Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган

 

Замонавий иссиқхоналар – энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарга туташ ҳудудларда 

 

Ёқилғи ёқиш йўли билан иссиқлик ёки электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар (биринчи навбатда, давлат улуши 51% ва ундан юқори бўлган), муассасалар ва ташкилотларга туташ ҳудудларда замонавий иссиқхона комплекслари жойлаштирилади. Бир ҳафта муддатда бундай корхона, муассаса ва ташкилотларнинг реестри шакллантирилади. Ер участкалари замонавий иссиқхона комплекслари ташкил этиш бўйича мажбуриятларни кўрсатган ҳолда электрон савдоларга қўйилади.

 

Туташ ҳудудларида, биринчи навбатда, замонавий иссиқхона комплексларини жойлаштириш режалаштирилаётган иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг рўйхати алоҳида тасдиқланди. Соҳага давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий этилади. Иссиқхоналарни ташкил этишда тадбиркорлик субъектларига махсус ишчи гуруҳлар кўмак берадилар. 

 

Кейинги йилнинг мартигача иссиқхона хўжаликларининг ягона маълумотлар базаси тўлиқ ишлаши ва уларда ишлаб чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотларининг тизимли ҳисоби юритилиши таъминланади.

 

Фоизларнинг бир қисмини қоплаб берган ҳолда кредитлаш

 

2019 йилда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси, бошқа халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотларининг кредит линиялари ҳисобига 200 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган ҳажмда маблағлар жалб қилинади.

 

2019–2020 йилларда, тегишли лойиҳалар сони ва уларни амалга ошириш учун талаб этиладиган валюта ҳажмидан қатъи назар, қуйидаги кредитлар бўйича фоизлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади:

  • айланма маблағларни тўлдиришга: уруғлик, кўчат, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, кўмир, кўмир брикети, суюқ ва ёқилғининг бошқа турлари ва ҳоказоларни харид қилишга ажратилаётган кредитлар бўйича – банк томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида, бироқ 5-та фоизли пунктлардан ортмаган даражада;
  • энергиянинг муқобил манбаларидан (кўмир, кўмир брикети, суюқ ва ёқилғининг бошқа турларидан), энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш учун ажратилаётган кредитлар бўйича – банк томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, бироқ 10-та фоизли пунктлардан ортмаган даражада.

 

Солиқ ва божхона имтиёзлари

 

Юридик шахслар 2021 йил 1 январга қадар:

  • замонавий иссиқхона комплекслари, уларнинг бутловчи қисмлари ва гофрланган картон идиш ишлаб чиқаришда фойда солиғи, ЯСТ ва ҚҚСдан озод этилади, бўшаб қолган маблағлар ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтирилади;
  • замонавий иссиқхона комплекслари ва гофрланган картон идиш ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган, мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ускуна, хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларидан озод этилади (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).

 

Олег Заманов.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах